"Бавария" клуби "Арсенал"нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Алексис Санчесга қизиқмоқда.
Мюнхенликлар керак вақтида ҳужумчи Роберт Леандовскини алмаштирадиган футболчи изламоқдалар.
Санчеснинг "Арсенал" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзигача тузилган. Трансфер суммаси 25-30 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Аввалроқ, футболчига "Манчестер Сити" клуби жиддий қизиқш билдираётгани хабар қилинган эди. Унинг хизматларига "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола шахсан қизиқмоқда.