Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

ОЧЛ. «Бунёдкор» гуруҳдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 5-тури доирасида "Бунёдкор" ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клубини қабул қилди. "Қалдирғочлар" гуруҳ босқичидаги дастлабки очколарни қўлга киритишди. Афсуски, Лушчан шогирдлари 4-турдан кейиноқ плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлиб улгуришганди.

"Бунёдкор" бугунги учрашувда жуда чиройли ўтказди. Жамоанинг ҳужумдаги ҳаракатлари анча яхши кўриниш олди. Баҳснинг 8-дақиқасида Ҳамдамов ўнг қанотдан етказган узатмани Акром Комилов бош билан дарвозасини ишғол қилди.

Таймга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганида мезбонлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Сардор Азимовнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимни жамоамиз асосан қарши ҳужумда ўтказган бўлса-да, қарши ҳужумда яхши имкониятларга эга бўлди. 54-дақиқага келиб, "Бунёдкор" яна бир чиройли голни рақиб дарвозасига уришга муваффақ бўлди. Комилов чап қанотдан "Ал-Аҳли" жарима майдончаси ташқарисига узатма берди ва Ҳамдамов бош билан тўпни Шомуродовга етказди. Элдор тўпни кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва уни ерга туширмасдан дарвозага жойлаб қўйди.

Ўйин охиригача тошкентликлар яхши ҳимояланишди ва ғалабани ўзларида ушлаб қолишди. Шу тариқа, "Бунёдкор" гуруҳ пешқадамини мағлуб этди ва ўз ҳисобига дастлабки 3 очкони ёзиб қўйди.

ОЧЛ, "С" гуруҳи, 5-тур. 19:00
"БУНЁДКОР" - "АЛ-АҲЛИ" 2:0
Голлар: Акромжон Комилов (8), Элдор Шомуродов (54)
"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 10.Элдор Шомуродов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурулло Тўхтасинов, 20.Сардорбек Азимов, 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 28.Давронбек Умиров, 29.Отабек Шукуров, 30.Хуршид Ғиёсов
"Ал-Аҳли": 1.Ёсир ал-Мусайлим, 7.Салмон Муҳаммад, 8.Тайсир ал-Жассим, 9.Умар ас-Сома, 10.Йоаннис Фетфатзидис, 13.Муҳаммад Абдулшафий, 21.Оқил аш-Шаҳабий, 23.Сайид ал-Муваллад, 25.Мўтаз Ҳавсавий, 45.Абдулфаттоҳ Асирий, 55.Саад Абдуламир

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:53, 24.04.2017.
Ўқилди: 5735 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.