Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Азиз Ибрагимов: «Эрон чемпионати кутганимдан ҳам кучлироқ бўлиб чиқди»

Баҳо:
+ | -

Эрон про-лигасида мавсум якунланишига икки тур қолган бир пайтда «Пирузи» клуби муддатидан аввал мамлакат чемпионига айланди. Иккинчи ўриндан «Истиқлол» жамоаси жой олди. Кейинги ўйинлар натижасидан қатъий назар, теҳронликлар пеш-қадамга ета олишмайди.

Кумуш ҳамда бронза медаллар тақдири эса «Истиқлол» ва «Тракторсози» клублари ўртасида ҳал бўлади. Кучли учликка якун ясаб турган «тракторсозлар» «Локомотив»нинг ОЧЛдаги гуруҳдошларидан бор-йўғи бир очко кам жамғаришган. Ўз ўрнида турнир жадвалининг қуйи қисмида ҳам кучлилар сафини тарк этадиган дастлабки жамоа номи деярли маълум бўлган. Афсуски, ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов тўп сураётган «Машинсози» клуби келаси мавсумни қуйи лигада ўтказишга мажбур. Жамоа 16 очко билан мусобақа жадвалининг охирги поғонасидан жой олган. Биз «Зоб-Оҳан»га қарши ўтказилган 28-тур учрашуви олдидан терма жамоамизнинг собиқ ярим ҳимоячисидан интервью олдик.

- Азиз, Эрон клуби билан шартнома имзолаганингиздан кейин суҳбатлашгандик. Орадан анча вақт ўтди ва 3-турдан сўнг мавсум ўз якунига етади. Умуман, про-лигага мослашиш жараёни қийин кечмадими?

- Эрон чемпионати жуда кучли экан. Айниқса, тезлик ва яккакурашларга бой. Шунга қарамай, анча мослашиб олдим.

- Шундай бўлишини кутганмидингиз?

- Очиғини айтаман, Эрон чемпионати ҳақида умуман тушунчага эга эмасдим. Лекин кутганимдан ҳам кучлироқ бўлиб чиқди. Буни тан оламан.

- Олий лигамиздан қайси жиҳатлари билан кучли экан? Эрон про-лигаси билан таққослаганда, бизнинг чемпионатни мақтайдиган томонлари ҳам борми?

- Бу саволга жавоб беришим қийин. Билганим, Эронда футболга эътибор жуда кучли экан.

- Қайси томондан қийинчилик сезяпсиз? Нимаси маъқул келмаяпти?

- Шахсан ўз клубим мисолида айтадиган бўлсам, жамоа мутасаддилари ва маъмурият ходимларида масъулият камроқ. Бирор иш юзасидан мурожаат қилсангиз, «Эртага», деган жавобни оламан. Шу сўзни эронликлар яхши кўришадими, дейман.

- «Машинсози» кучлилар сафидаги ўрнини сақлаб қола олармикан?

- Менимча йўқ. Имконият қолмаган ҳисоби.

- Шартномангиз муддати якунига яқинлашмоқда. Раҳбарият келишувни узайтириш бўйича таклиф билан мурожаат қилмадими?

- Агар «Машинсози» про-лигани тарк этса, легионерларга эҳтиёж қолмайди. 

- Режаларингиз борми?

- Ҳозир аниқ режам бор, дея олмайман.

- Эрон ёки бошқа давлат клубларидан таклифлар бўлмаяптими?

- Эрондан қизиқишлар бор.

- Бундан чиқди, келаси мавсум ҳам у ерда қолишингиз мумкин, шундайми?

- Ҳали аниқ эмас. Олдинда чемпионатнинг яна турлари бор.

- Июнь ойида ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи доирасидаги Эрон - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади. Бу ўйинга бўлган қизиқиш жуда ҳам юқори. Эрон матбуоти, хусусан, мамлакатда футболга бефарқ бўлмаганлар бўлажак ўйин ҳақида нима де­­йишяпти?

ДАВОМИ

 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:45, 30.04.2017.
Ўқилди: 3280 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.