Кириш Регистрация

Рўзиқул Бердиев: "Яхши ўйнаб қониқарсиз натижага эга бўлдик"

Баҳо:
+ | -

“Қизилқум” – “Насаф” 1:1 учрашуви якунига еткач, жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун футболчиларимиз майдонда яхши ўйин намойиш этишди. Аммо натижа қониқарсиз бўлди. “Қизилқум” жамоаси ҳам кучли ўйин намойиш этди. Бизнинг мақсадимиз бугун ғалаба қозониш эди. Афсуски бунга эриша олмадик.

Биринчи бўлим бошида дарвозамиздан гол ўтказиб юборгач, кўпроқ ҳимояга эътибор қаратдик. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиргач, яна ҳужумларга зўр бердик. Оқибатда гол уриш учун вазиятларга ҳам эга бўлдик. Афсуски бу имкониятлардан фойдалана олмадик. Аслида бугун ғалабага ҳақлироқ эдик.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:47, 30.04.2017.
Ўқилди: 3673 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.