Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

«Аякс» – ёшлик шижоати маркази

Баҳо:
+ | -

Европа Лигасининг чоракфинал ва яримфинал босқичларидаги драматик ғалабалар билан мусобақа финалига етиб келган Амстердамнинг «Аякс» клуби бу натижага асосан ёш истеъдодларга таяниб эришгани эътиборни тортмасдан қолмайди. «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳс олдидан ушбу футболчиларнинг бир нечтаси билан яқинроқ танишамиз.

Андре Онана

«Аякс» ўринбосарларида икки мавзум ўтказган Онана 2016 йил ёзида Яспер Силиссен «Барселона»га ўтгач амстердамликларнинг асосий дарвозабонига айланди. Онана бунга тайёр эдими? Энди бу саволга бемалол «ҳа» деб жавоб бериш мумкин. 21 ёшли дарвозабоннинг «Лион»га қарши ўйинда кўрсатган қаҳрамонликлари бунинг исботидир. Шундай экан, у Нидерландия чемпионатида 32 та, Европа Лигасида 13 та ўйин ўтказгани ажабланарли эмас. «Манкунианлар» ҳужумчиларига ҳам бу «девор»дан ўтиш осон бўлмайди.

Девинсон Санчес

Онана цингари Санчес ҳам «Аякс» асосий жамоасидаги илк мавсумини ўтказди. Ҳайратланарли жисмоний ҳолати, тўпга отилиши, ўйинни ўқий олиши ва ҳимоядан ҳужумга ўтиши билан колумбиялик футболчи мавсумнинг бошидаёқ захира унинг учун эмаслигини кўрсатди. Ҳозирда Петер Бос жамоасининг устунларидан бирига айланган 20 ёшли ҳимоячи «Аякс»нинг йил ўйинчиси деб топилгани ҳам бежизга эмас. Ҳозиргача олтита соврин, жумладан 2016-йилги Либертадорес кубогини ютган Санчес еттинчи совринини амстердамликлар сафида қўлга киритишга ҳаракат қилади.

Бертран Траоре

«Челси»да порлай олмаган Траоре ўзига таниш бўлган Нидерландия чемпионатига қайтиб бу сафар «Аякс» сафига қўшилди. Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси нафақат ўз тезкорлиги ва дриблинги эвазига рақибларни довдиратиб қўйди, балки 38 ўйинда 13 та гол урди ва 4 та голли пас ҳам берди. Бу натижа Траоре «Аякс» тўпурарлари рўйхатида Каспер Долбергдан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Каспер Долберг

Микаэл Лаудруп, Ибраҳимович, Фишер ва Эриксен цингари футболчиларни «Аякс»га ўтказган скаут Жон Стеэн Олсен 2015 йил ёзида 17 ёшли Долбергни ҳам Амстердамга олиб келди. Бир йилдан кейин жамоанинг асосий таркибига қўшилган футболчи бу ерда ўз ўрнини топиб олди. Дания миллий терма жамоасидан ҳам чақирув олган 20 ёшли ҳужумчи амстердамликлар сафида 29 ўйинда 16 та гол уришга эришган.

Жастин Клюйверт

Отаси Патрик Клюйверт цингари Жастин ҳам «Аякс» мухлисларини катта орзулар қилишга ундамоқда. Бош мураббий Бос томонидан «Аякс»нинг «соф маҳсулоти» дея таърифланган футболчи ғайриоддий техника, тўп билан муомала қилиш қобилияти ва дриблингга эга. Бу ҳали ҳаммаси эмас – у отаси цингари гол уришни билувчи ва севувчи ҳужумчидир. 1995 йил 24 майда Патрик Клюйверт Чемпионлар лигаси финалидаги голи билан «Аякс»га чемпионликни тақдим этган. Орадан роппа-роса 22 йил ўтиб унинг ўғли бошқа бир еврокубокни амстердамлик мухлисларга тақдим этиши мумкин.

Бунда унга «Аякс»нинг «кексароқ» етакчилари – 24 ёшли ярим ҳимоячилар марокашлик Ҳаким Зиеҳ ва жамоа сардори Дави Клаассен бажонидил яқиндан ёрдам беради.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 12:32, 24.05.2017.
Ўқилди: 3221 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.