Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Тотти: "Рома"да ўтган йилларим ажойиб туш каби бўлди, уни қайтариб бўлмайди" (Хайрлашув нутқи)

Баҳо:
+-1 | -

"Рома" ҳужумчиси Франческо Тотти хайрлашув нутқини сўзлади.

"Афсуски, бу кун келди, бу куннинг ҳеч қачон келмаслигини истагандим. Охирги вақтларда мен ҳақимда айтилган ажойиб сўзлар... Ҳаммага раҳмат.

Мен ақлсиздай йиғладим! Бу 25 йилни шунчаки унутиб бўлмайди. Ҳозир менга осон бўлмаётган бўлсада, ҳаммага миннатдорчилик билдираман. Мен аёлим билан бу 25 йил қандай ўтгани ҳақида гаплашдим.

Отамга, онамга, акамга, оиламга ва дўстларимга раҳмат. Аёлим ва уч фарзандимга раҳмат. Гапимни шундан бошламоқчи дим, чунки гапимни охирига етказа олмайман деган ҳадиқ бор эди.

Буларнинг барини бир неча сўз билан изҳор қилиб бўлмайди. Буни шеър ёки поэма тарзида ёзишни истардим, аммо шеър ёзишни унчалик қойиллата олмайман. Мен ҳаммасини оёқларим билан ўйин орқали етказишга ҳаракат қилдим. Шунда ҳаммаси оддий кечади.

Биласизми, ёшлигимда нима ўйнашни севардим? Футболни! Ҳозиргача шундай. Аммо қачонлардир улғайишинг керак. Менга бу ҳақида гапиришди, вақт ҳукмини чиқариб бўлганини айтишди.

Вақт етиб келди ва елкамдан туртди ва улғайганимни айтди. У ртадан бошлаб катта киши бўлганимни айтди. Шортингни ва бутсаларингни еч, деди, сен энди эркаксан, майдон чимини ҳидлашни, адреналин ва байрамларни нишонлашдаги хурсандчиликларни бас қил, деб айтди.

Охирги ойларда ўзимга савол бердим: нима учун бу тушдан уйғонишим керак? Биласизми, ёшлигингизда ширин туш кўрасиз ва сизни онангиз уйғотади ва сиз мактабга боришингиз керак. Ўша тушга қайтгинг келади, аммо бу тушга ҳеч қачон қайтиб бўлмайди.

Шу вақт давомида интервью бермаганим учун ва ниятларимни бўлишмаганим учун мени кечиринг. Чироқни ўчириш осон бўлмади. Энди мен қўрқяпман. Шунинг учун енгил қўрқувни ҳис қилишимга имкон беринг. Ҳозир сизнинг кўмагингизга муҳтожман.

Ҳозир жамоадаошларимга, мураббийларимга, клуб раҳбариятиг, ишқибозларга раҳмат айтишнинг вақти. Мен 28 йилимни "Рома"га берганимдан бахтиёрман ва фахрланаман. Сизларни севаман", - дейди Тотти.

Манба: sports.ru
Киритилди: 02:36, 29.05.2017.
Ўқилди: 6277 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.