Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Кетма-кет ЕЧЛни ютишни «Реал» уддалайдими?

Баҳо:
+ | -

Бу сарлавҳанинг давоми сифатида "Юве" ва Буффонга ниҳоят ЕЧЛ ғолиблиги насиб этадими?" деб қайд этсак хато бўлмайди. Чунки "Реал" ҳам, "Ювентус" ҳам ЕЧЛни ютишни жуда-жуда хоҳлашмоқда. Бири ниҳоят бош совринни кетма-кет ютишни истаётган бўлса, бирови эса ЕЧЛ финалларидаги омадсизликларга ниҳоят нуқта қўймоқчи.

Кўҳна қитъанинг биринчи рақамли мусобақасида кетма-кет ғолибликни қўлга киритган жамоалар анчагина. Масалан, "Реал"нинг ўзи қаторасига 5 марта бу совринни ўзиники қилган. Кейинчалик "Бенфика", "Интер", "Аякс", "Бавария", "Ливерпуль", "Ноттингем Форест", "Милан" каби жамоалар бу мусобақада кетма-кет ғалаба қозонишни уддалашган.

1989/1990 йиллар мавсумида "Милан" қаторасига 2 марта ЕЧЛ бош совринини ютди. Ана шундан бери ҳеч бир жамоага кетма-кет ғолиблик насиб этмаяпти. 1994 йилда ғолибликни қўлга киритган "Милан" бир йил ўтиб, финалда "Аякс"га ютқазди. Орадан бир йил ўтиб финалда "Аякс"га Италиянинг бошқа бир гранди- "Ювентус" рўбарў келди. "Кекса синёра" амалдаги ғолибни кетма-кет соврин ютишига имкон бермади. Орадан яна бир мавсум ўтиб бу сафар "Ювентус"га кетма-кет ғолиблик насиб этиши мумкин эди. Аммо финалга қадар барча рақибларни ишончли тарзда мағлуб этиб келган "Юве"ни бу сафар Дортмунднинг "Боруссия"си тўхтатиб қолди.

Ана шундай қилиб бир йил олдин бош совринни ўзиники қилган жамоага бу йилисига финалда жуда қийин бўляпти. "Ювентус" шу пайтга қадар 8 марта ЕЧЛ финалида ўйнаган. Шундан 6 тасини бой берган. Яна битта қизиқ факт: "Ювентус" ғолиб бўлган йилларида "Ливерпуль" ва "Аякс"ни ютган. Агар "Ливерпуль" ва "Аякс" ўшанда "Юве"ни мағлуб этишганда, улар бош совринни кетма-кет ютардилар. Ана энди "Реал" ҳам ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби сифатида "Юве"га қарши майдонга тушмоқда. Кўрамиз, "Реал" "Ливерпуль" ва "Аякс" уддалай олмаган вазифани уддалай олармикан.

Бу жамоалар, яъни "Реал" ва "Ювентус" 1998 йил ЕЧЛ финалида ўзаро тўқнаш келишди. Ўшанда "Ювентус"нинг етакчиларидан бири сифатида майдонда тўп сурган франциялик Зинеддин Зидан айни дамда "Реал"ни бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушади. Собиқ жамоасига қарши Зидан қандай усуллар ўйлаб қўйган экан?

1998 йилги финал ҳақиқатан ҳам шиддатли кечди. Жамоалар майдоннинг ҳар бир қарич ери учун кураш олиб боришди. 32 йил муқаддам ЕЧЛни охирги марта ютган "Реал" барибир мақсадига етди. 66-дақиқада бразилиялик Роберто Карлоснинг сеҳрли зарбаси рекошет ҳолатидан тўғри "Реал" ҳужумчиси Предраг Миятовичнинг оёғига келиб тушди. Сербиялик футболчи осонгина дарвозабонни алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди. Ўшанда кимлар майдонга тушгани билан танишинг:

ЕЧЛ-2017/2018, финал
Амстердам. "Амстердам Арена", 20.05.1998 й. 48 500 томошабин
"Реал" Мадрид - "Ювентус"- 1:0
Гол: Миятович (66)
Ҳакам: Гельмут Круг (Германия)
"Реал Мадрид": 25.Бодо Илльгнер, 17.Кристиан Пануччи, 5.Мануэль Санчис (С), 4.Фернандо Йерро, 3.Роберто Карлос, 6.Фернандо Редондо, 27.Кристиан Карамбё, 10.Кларенс Зеедорф, 7.Рауль (11.Хосе Эмилио Амависка 90), 15.Фернандо Морьентес (16.Хайме 82), 8.Предраг Миятович (9 Давор Шукер 89).
Захирадагилар: 1.Сантьяго Канисарес, 19.Фернандо Санс, 20.Савио, 18.Виктор Санчес дель Амо
Бош мураббий: Юпп Хайнкес
"Ювентус": 1.Анжело Перуцци (С), 3.Морено Торричелли, 4.Паоло Монтеро, 15.Марк Юлиано, 7.Анжело Ди Ливио (20.Алессио Таккинарди 46), 22.Жанлука Пессотто (18.Даниэль Фонсека 71), 14.Дидье Дешам (8.Антонио Конте 78), 26.Эдгар Давидс, 21.Зайниддин Зидан, 9.Филиппо Индзаги, 10.Алессандро Дель Пьеро.
Захирадагилар: 12.Микеланжело Рампулла, 6.Димаш Тейшейра, 15.Алессандро Биринделли, 16.Никола Аморузо
Бош мураббий: Марчелло Липпи

Ўша финалдан кейин бу жамоалар яна 4 мартадан ЕЧЛ ўйинларида бир-бирига қарши майдонга тушишди. Мадриднинг "Реал" жамоаси учун ноқулай рақиб бўлган "Ювентус" бу ўйинларнинг 3 тасида ғалаба қозонди. Шунингдек, "Ювентус" кетма-кет 4 та финалдан бери имкониятни бой бермоқда. "Реал" эса 1998 йилги финалдан кейин яна 4 марта бу мусобақада ғалаба қозонди. Энди эса деярли уддалаб бўлмайдиган вазифа — ЕЧЛни кетма-кет ютиш вазифасини уддалаши керак. Нима бўлганда ҳам Испания ва Италиянинг жорий йилдаги чемпионлари ўртасида ажойиб финални кўришимиз аниқ. "Милленеум"да кўришгунча ...

Сафарали Сиддиқов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:46, 29.05.2017.
Ўқилди: 14458 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.