Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Карлуш Кейруш: «Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 июнь куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Теҳрон шаҳридаги “Озодий” стадионида Эрон термасига қарши рўбаро келади.

Эрон терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Австрияда тайёргарлик кўрмоқда. Эронликлар устози Карлуш Кейруш Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бўлажак баҳс олидидан ўз фиркларини ёзиб қолдирди.

“Австриядаги ўқув-машғулотлар йиғинида эканмиз, ўз-ўзимизга бир савол бериш вақти келди: Ўзбекистонга қарши ЖЧ саралаш ўйини олдидан фидойилик ёки қониқиш ҳосил қилишмиз керакми? Бошқача қилиб айтадиган бўлсам, Ўзбекистонга қарши беллашувда киритиладиган 3 очко бизга ЖЧ йўлланмасини беради.

Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади. Ҳар доим айтиб келганим каби, биз ўзимизнинг Жаҳон чемпионатимизни ўйнаяпмиз! Ўзбекистон билан ўйин энг қийини ва муҳими бўлибгина қолмай, жамоа сифатида кучимизни кўрсатишга катта имконият беради. Бўлажак ўйиндан қониқиш ҳосил қилиш эмас, ҳар бир дақиқа ва ҳар бир лаҳзада тўлиқ бурч, тўлиқ эътибор, тўлиқ профессионалликни кўрсатишимиз керак.

Бундан ками бизни қониқтирмайди, чунки муваффақият осонлик билан келмайди. Жамоанинг ҳар бир футболчиси, ҳар бир ходими ва саралаш босқичи учун масъул бўлган ҳар бир инсон борини бериши ва фидойилик қилиши лозим”, – деди Карлуш Кейруш.

Маълумот учун, “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар термалари эгаллаган.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 09:50, 29.05.2017.
Ўқилди: 9349 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.