Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Ўзбекистон кубоги. «Насаф» - «Пахтакор». Превью

Баҳо:
+ | -

“Насаф” 30 май, сешанба куни Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалининг жавоб учрашувида “Пахтакор”ни қабул қилади. Хабарингиз бор, 22 май куни Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда “аждарлар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Учрашув Ғузор шаҳридаги, “Ғузор” марказий стадионида соат 18:30да бошланади.

Ўзбекистон Кубоги-2017. 1/8 финали жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) - “Пахтакор” (Тошкент)
30.05.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 18:30да
Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий), Обид Жумаев, Руслан Самандаров (барчаси — Навоийдан), Комилжон Расулов (Қашқадарё вил.)
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
Дастлабки учрашув: “Пахтакор” – “Насаф” 0:3

Мазкур жамоалар Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 15 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 4 тасида “Насаф”, 6 тасида “Пахтакор” зафар қучган. 5 учрашувда дуранг қайд этилган. Жамоалар кубок финалларида ҳам икки марта, 2003 ва 2011 йиллар ўзаро ҳисоб-китоб қилишган.

“Насаф” ва “Пахтакор” жамоалари Ўзбекистон суперкубогида ҳам бир марта куч синашишган. Бу учрашув ўтган йили Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган. Унда қаршиликлар 1:0 ҳисобида устун келган.

Мазкур жамоалар бу йилги Ўзбекистон  Кубоги баҳсларининг 1/8 финалида туқнаш келишди. Юқорида айтганимиздек, 1/8 финалининг дастлабки учрашувида “Насаф” рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Жавоб учрашуви ҳам жуда қизиқарли ва кескин бўлиши турган гап. Бунга сабаблар талайгина. “Пахтакор” жамоаси дастлабки учрашувдаги ҳисоб тасодиф эканлигини исбот қилишга уринса, “Насаф” бу йилги кубок баҳсларида ҳам ўз олдига жиддий мақсадларни қўйганлигини исботлаш учун майдонга тушади. Албатта, бу йилги кубок учун курашда, кейинги босқичга чиқиш учун Бердиев шогирдларида имкон кўпроқ.

Умуман олганда бу учрашувдан кўпроқ мухлислар ютишади. Чунки, бу жамоалар ўртасидаги ҳоҳ чемпионат, ҳоҳ кубок учрашувлари бўлсин, доимо муросасиз ва курашларга бой тарзда ўтган.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:10, 29.05.2017.
Ўқилди: 4802 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.