"Бавария" устози Карло Анчелотти ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
The Sun хабарига кўра, Германиянинг энг совриндор жамоаси раҳбарияти 58 ёшли мутахассиснинг ишидан мамнун эмас. Унинг мюнхенликлар билан имзолаган шартномаси 2019 йилгача амал қилади, бироқ у ёздаёқ жамоадан кетиши мумкин.
Аввалроқ, Анчелоттининг Хитой клубларидан бири билан маҳфий келишувга эришгани ҳақида хабарлар чиқиб кетган эди.
Унинг "Бавария"даги ўрнини "Ҳоффенҳайм" устози Юлиан Нагельсманн эгаллаши эҳтимоли бор.