Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

ЕЧЛда 2-кун. Зидан рекорд иЗидан, «Уэмбли» тавқи лаънати ва бошқа эътиборга молик статистикалар

Баҳо:
+-1 | -

Бугун Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида қолган 4 гуруҳда ҳам илк учрашувлар ўтказилади. Tribuna.Uz жуфтликларнинг ўзига хос статистик кўрсаткичларини эътиборингизга ҳавола қилади.

РЕАЛ - АПОЭЛ (23:45)
- Бу икки рақиб 2011/12 ЕЧЛ чорак финалида тўқнаш келишган. Ўшанда мадридликлар умумий 8:2 ҳисобида ғалаба қозонган. 

- ЕЧЛ да атиги 20 ўйинда жамоасини майдонга бошлаб тушган Зайниддин Зидан 2  марта ушбу турнирда ғолиб чиқишга улгурди. Ҳеч қайси мураббий шу пайтгача қаторасига 3 маротаба ғолиб бўла олмаган. 

- «Реал» нафақат ЕЧЛда, балки барча мусобақаларнинг ҳар бир ўйинида гол уриб келмоқда. Жамоанинг сўнгги голсиз ўйини салкам бир ярим йил олдин ЕЧЛ 2015/16 ярим финалида «Манчестер Сити» (0:0) га қарши учрашув бўлганди. 

- «Реал» ўз гуруҳидаги барча клуб билан ЕЧЛ плей-оффларида ўйнаган. 

ТОТТЕНҲЭМ - БОРУССИЯ ДОРТМУНД (23:45, Матч! Футбол 1)


- Жамоалар илгари фақат бир марта, 2015/16 Европа Лигаси нимчорак финалида тўқнаш келишган. Икки ўйин натижасига кўра, немис жамоаси 5:1 ҳисобида устун келганди.

- «Тоттенҳэм» Европа Чемпионлар Лигасидаги сўнгги 9 ўйиннинг атиги 2тасида ғалаба қозонган. Икки дуранг ва беш мағлубият. Шунингдек, «Уэмбли»даги охирги 3 ЕЧЛ ўйинида бир марта рақибдан устун келган. 

- «Тоттенҳэм» ўтган ЕЧЛ гуруҳ ўйинларида бошқа бир немис жамоаси «Байер»дан қолиб кетганди. 


ФЕЙЕНООРД - МАНЧЕСТЕР СИТИ (23:45, Матч! Наш Спорт)


- «Манчестер Сити» шу пайтгача иштирок этган 36 гуруҳ ўйинларининг бирортасида 0:0 қайд этилмаган. Умуман бу 36 ўйиннинг атиги 5тасида манчестерликлар ўз дарвозасини дахлсиз сақлай олишган. 

- Серхио Агуэро ЕЧЛдаги охирги 12 ўйиннинг атиги 2тасида рақиб дарвозасини ишғол қила олган холос. Аммо у ушбу икки ўйинда 5 гол урган. Умуман, Агуэро жамоанинг турнирдаги тўпурари саналади — 40 ўйинда 22 гол. 

ШАХТЁР - НАПОЛИ (23:45, Матч! Футбол 2)
- «Наполи» етакчиси Дрес Мертенс жамоасининг ЕЧЛдаги сўнгги 10 голининг 7тасида иштирок этган — 5 гол ва 2 ассист.

- «Шахтёр» ушбу турнирдаги охирги 10 учрашувнинг атиги биттасида ғалаба қозонган. Ушбу ғалаба 2015 йилда «Мальмё» устидан (4:0) қўлга киритилган эди. 


ЛИВЕРПУЛЬ - СЕВИЛЬЯ (23:45, Матч! Арена)


- Бу икки жамоа 2015/16 Европа Лигасида финалида тўқнаш келганди. Ўша ўйинда испанлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. 

- ЕЧЛнинг ўтган мавсумдаги гуруҳ ўйинларида «Севилья» яримҳимоячи Стевен Нзонзи 459 марта тўпни шерикларига оширган. Бу кўрсаткич бўйича турнир бўйича фақат Марко Вераттида (479) ундан кўпроқ бўлганди холос. 

МАРИБОР - СПАРТАК (23:45, Матч ТВ)
- «Спартак» ўзи қатнашган сўнгги 11 ЕЧЛ мавсумидан атиги 1 мартасида гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган. 1995/96 йилги мавсумда москваликлар жамоаси чорак финал иштирокчисига айланишганди.

- «Марибор» ҳужумчиси Маркос Таварес жамоасининг ушбу мавсумдаги ЕЧЛ саралашида киритган 7 голидан 4тасининг муаллифидир.


ПОРТУ - БЕШИКТОШ (23:45)
- Португалия клуби ўзининг 22-гуруҳ ўйинларида қатнашмоқда. Жамоа бу борада «Реал» ва «Барселона» билан биргаликда рекорд соҳибидир.

- «Бешиктош» еттинчи маротаба ЕЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этяпти ва илк бор қаторасига 2 йил бундай бахтга муяссар бўлмоқда. 

- «Бешиктош» ҳеч қачон гуруҳ босқичидан ўта олмаган. 

- «Порту» ЕЧЛда ғолиб чиққан ягона Португалия клуби ҳисобланади. Португалия чемпионатидан бошқа ҳеч бир клуб ҳатто ЕЧЛ финалига ҳам чиқа олмаган.  

ЛЕЙПЦИГ - МОНАКО (23:45)
- Немис клуби ўз тарихида илк бор ЕЧЛ мусобақасида иштирок этмоқда. Ушбу мавсумда «Лейпциг» билан бирга фақат «Қорабоғ» жамоаси дебютант ҳисобланади. 

- Радамель Фалькао ЕЧЛдаги 15 ўйинда 9 гол муаллифига айланган. Ҳужумчи 31 ёшга кирган бўлса-да, атиги учинчи маротаба бу турнирда иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, барча учрашувларнинг хавфли вазиятлари ва голларини жонли равишда, online режимида Матч! Футбол 3 телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Қаҳрамон Асланов тайёрлади

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 19:40, 13.09.2017.
Ўқилди: 12336 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.