Кириш Регистрация

Чемпионлар лигасида Мессидан гол ўтказмаган бир дарвозабон қолгани маълум бўлди

Баҳо:
+-1 | -

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жуда кўп вақтдан буён Жанлуижи Буффонга гол уролмай келаётганди.

Кеча, ЕЧЛ 1-турида футболчи ниҳоят бу нохуш анъанага чек қўйди.

Бироқ, Чемпионлар лигасида Мессидан гол ўтказмаган яна бир дарвозабон пайдо бўлди.

"Рубин" клуби матбуот хизмати хабарига кўра, қозонликлар посбони Сергей Рижиков бу ишни уддалаган ягона дарвозабон бўлиб турибди.

Шу пайтгача "Рубин" "Барселона" билан 4 марта учрашган бўлса, 1 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубиятга учраган. Рижиков бу ўйинларда Мессидан гол ўтказмаган.

 

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 00:21, 14.09.2017.
Ўқилди: 25635 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.