Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Шинжи Оказаки - «Осиё легиони» Англияда қандай ўйнамоқда?

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ Осиёда тўп сураётган футболчилар ва уларнинг топ-5 чемпионатларда кўрсатаётган ажойиб ўйинлари ҳақида маълумот беришни бошлаганимизга ҳам салкам 2 йил бўлиб қолди.

«Лестер» вакили Шинжи Оказакининг АПЛда урган голлари ўта қимматли бўлаётганлиги, бундеслигадаги японлар ҳам бўш ўтирмаганлиги, хитойлик футболчиларнинг Португалия ва Германия томон интилаётганлиги ушбу мавзуга яна қайтишимизга ундади.

Бундан ташқари, Қатарнинг Бельгия футболига бўлган қизиқишига ҳам алоҳида тўхталамиз. Ўз-ўзидан тушунарлики, бу сафар чемпионатлар географиясини янада кенгайтирамиз.

Эътироф

Қуйида кучли бешта чемпионатда ўз клубини алмаштирган ёки Европага янги келган ҳамда порлаши кутилаётган айрим осиёлик футболчиларга тўхталиб ўтамиз. Эътирофимиз рейтинг ва бонус («келажак умиди») кўринишида бўлади.

Такума Асано. Европадаги олдинги клуби: «Арсенал» (Лондон). Ҳуқуқий жиҳатдан шу клубга тегишли. Рақами: 11. Терма жамоаси: Япония. Илк профессионал клуби: «Санфречче Хиросима». 1994 йил 10 ноябрда туғилган. Терма жамоа сафида 7 ўйинда 2та гол урган.

Ўтган мавсумда қуйи бундеслигада «Штутгарт» сафида ўйнади ва асосий бундеслигага қайтди. Жорий мавсум бош мураббий Ханнес Вольф ундан асосан марказий ярим ҳимоячи сифатида фойдаланяпти. Айни пайт унинг жамоаси турнир жадвалида 10-ўринда боряпти.

Юнинг Жан. Европадаги олдинги клуби: «Витесс» (Голландия). Ҳуқуқий жиҳатдан «Вест Бромвич»га тегишли. Терма жамоаси: Хитой. Илк профессионал клуби: «Хангжоу Гринтаун». 1997 йил 5 январда туғилган. Терма жамоадаги дебюти: 2016 йил 3 июнь, Тринидад ва Тобагога қарши баҳсда. Терма жамоа сафида илк ўйинда «дубл»га эришгандан бери бош­қа гол уролмади.

Ўтган мавсум бу ҳужумчи «Витесс» сафида 24та ўйин ўтказиб, 3та гол урди. 2017 йил 3 июлда Англиянинг «Вест Бромвич» клуби уни харид қилди ва «Вердер»га ижарага бериб юборди. Трансфер суммаси ошкор қилинмади. Немис клубида у рақобатчиси Макс Крузедан маҳорат сирларини олиши керак.

Аарон Франк Муй. Жорий мавсум: 4 ўйин, 1та гол. Терма жамоаси: Австралия. Илк профессионал клуби: «Болтон Уондерерс». Терма жамоадаги дебюти: 2012 йил 7 декабрь, Гуамга қарши баҳсда. Клубдаги рақами: 10. 1992 йил 8 июлда Сидней шаҳрида туғилган.

«Хаддерсфилд»дан олдин Англияда икки клуб - «Болтон» ва «Манчестер Сити» таркибида бўлган, лекин ўйинларда иштирок этмаган. Қисқача қилиб айтсак, у ўзининг юлдузли даврларини салкам 7 йил кутган. 2017 йил 30 июнга келиб бонуслар билан 10 млн. фунтни ташкил этувчи трансфер амалга ошди. Яъни «Манчестер Сити» уни премьер-лига дебютантига пуллаб юборди.

Унинг ўйинлари марказда рақибни муносиб кутиб олиш ва рақиб ҳужумларини ривожлантиришга йўл бермасликдан иборат. Аслида, унда Голландия паспорти ҳам бор эди, чунки отаси немис, онаси голланд. Демак, Муй бир пайт­нинг ўзида учта терма жамоани (Австралия, Голландия ва Германия) танлаш имконига эга бўлган.

ҚАТАР ЭКСПАНСИЯСИ

Бельгиянинг «Эйпен» клуби 1945 йилда ташкил топган. Бугун у нега эътибор марказида? Айни пайт Қатар молиявий гуруҳларининг бевосита мазкур клубни ўз бошқарувига олганлиги тўғрисида маълумотлар бор.

Акс ҳолда, жаҳон чемпионати саралаши олдидан бирданига терма жамоанинг 4 футболчиси (Абдулкарим Ҳассан, Акрам Афиф, Фаҳад ал Абдулраҳмон Ассим Мадибо) ушбу жамоа таркибидан ўрин олишига қандай изоҳ бериш керак?

Шунингдек, Қатар футболи умиди дея баҳоланаётган Акрам Афифнинг ҳам мазкур клубга ўтиши қизиқишни янада оширади. Демак, қатарликлар Франция чемпионати билан қониқмай, Бельгия футболига ҳам «кўз олайтирган» кўринадилар.

ЯГОНА ЖАДВАЛ

«Хаддерсфилд Таун» вакили Аарон Муй сиймосида Англия футболида Австралиянинг яна бир ажойиб плеймейкери юзага чиқаётганига гувоҳ бўляпмиз. Демак, Австралия вакиллари Англияда ўз ўринларига эга чиқишда давом этадилар. Негадир Жанубий Корея, Япония ва Австралиядан бошқа Осиё юртларидан бу чемпионатга ҳеч ким кела олмаяпти.

Германияда эса ҳали-ҳамон Ж.Корея ва Япониядан келган футболчилар тўп суришмоқда. Бунга сабаб нафақат маркетинг, балки бу ўйинчиларнинг спорт формасини­ мунтазам юқори даражада ушлаб туришга бўлган интилишидир. Тез орада бу мамлакатлар сафига Ироқ ва Эрон қўшилса, ажабланмасдик. Айнан ушбу мамлакатлардаги бундеслига шуҳратини ёйиш мақсади кўплаб футболчилар таклиф этилишига сабаб бўлмоқда.

Испания Ла лигаси ҳамон осиёликлар учун бегонадек. Бир пайтлари Маъсуд Шожаи кабилар ўйнаганда «Осасуна» шижоати ҳаммани ҳайрон қолдирарди. Лекин сўнгги пайтларда бу чемпионатда ўртамиёна африкаликлар ва жанубий америкаликлар кўпайиб кетгани боис осиёлик футболчиларга нон топилмаяпти. Устига-устак, тил муаммоси ҳам бор.

Кетганлар тўғрисида гапирадиган бўлсак, Кейсуке Хонданинг Мексика чемпионати вакили «Пачука» сафига қўшилгани «Интер» - «Милан» тўқнашувини энди кутмаслигимизга ундаяпти. Чунки Юто Нагатомога қарши бошқа япон «Милан» сафида ўйнамайди. Бундан ташқари, камида 4-5 нафар япон футболчиси топ-5 чемпионатларидан ўз ватанларига қайтишди.

2017|2018 йиллар мавсуми учун Европадаги 8 чемпионат иштирокчилари томонидан рўйхатга киритилган осиёлик футболчиларга оид маълумотлар

Т|р.

Футболчи

Клуби

Туғилган санаси

Фуқаролиги

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ

1

Адам Федеричи

«Борнмут»

31.01.1985

Австралия

2

Шинжи Оказаки

«Лестер Сити»

16.04.1986

Япония

3

Ли Чунг Йонг

«Кристал Пэлас»

02.07.1988

Ж.Корея

4

Мая Йошида

«Саутгемптон»

24.08.1988

Япония

5

Ки Сун Ён

«Суонси»

24.01.1989

Ж.Корея

6

Аарон Муй

«Хаддерсфилд Таун»

15.09.1990

Австралия

7

Марк Биригитти

«Суонси»

17.04.1991

Австралия

8

Мэттью Райан

«Брайтон»

08.04.1992

Австралия

9

Сон Хюн Мин

«Тоттенхэм»

08.07.1992

Ж.Корея

10

Брэд Смит

«Борнмут»

09.04.1994

Австралия

ГЕРМАНИЯ БУНДЕСЛИГАСИ

1

Макото Хасебе

«Айнтрахт» (Ф)

18.01.1984

Япония

2

Митчелл Лангерак

«Штутгарт»

22.08.1988

Австралия

3

Ку Жа Чол

«Аугсбург»

27.02.1989

Ж.Корея

4

Шинжи Кагава

«Боруссия» (Д)

17.03.1989

Япония

5

Юя Осако

«Кёльн»

18.05.1990

Япония

6

Готоку Сакаи

«Гамбург»

14.03.1991

Япония

7

Генки Харагути

«Герта»

09.05.1991

Япония

8

Жи Донг Вон

«Аугсбург»

28.05.1991

Ж.Корея

9

Такаси Усами

«Аугсбург»

06.05.1992

Япония

10

Ёсинори Муто

«Майнц»

15.07.1992

Япония

11

Такума Асано

«Штутгарт»

10.10.1994

Япония

12

Со Юн Чже

«Гамбург»

23.05.1995

Ж.Корея

13

Даити Камада

«Айнтрахт» (Ф)

05.08.1996

Япония

14

Юнинг Жан

«Вердер»

05.01.1997

Хитой

ИСПАНИЯ ЛАЛИГАСИ

1

Такаси Инуи

«Эйбар»

02.06.1988

Япония

2

Гаку Шибасаки

«Хетафе»

28.05.1992

Япония

ИТАЛИЯ «А» СЕРИЯСИ

1

Юто Нагатомо

«Интер»

12.09.1986

Япония

2

Али Аднан Козим

«Удинезе»

19.12.1993

Ироқ

ФРАНЦИЯ ЛИГА-1

1

Эйжи Кавашима

«Мец»

20.03.1983

Япония

2

Билли Кеткеофомфоне

«Анже»

24.03.1990

Лаос

3

Хироки Сакаи

«Марсель»

12.04.1990

Япония

4

Квон Чхан Хун

«Дижон»

30.06.1994

Корея

ГОЛЛАНДИЯ ЭРЕДИВИЗИОНИ

1

Брэд Жонс

«Фейеноорд»

19.03.1982

Австралия

2

Ризо Ғучаннажод

«Херенвен»

20.09.1987

Эрон

3

Крейг Гудвин

«Спарта» (Р)

16.12.1991

Австралия

4

Юки Кобаяши

«Херенвен»

24.04.1992

Япония

5

Кеннетт Дуггал

«Спарта» (Р)

07.05.1993

Австралия

6

Алиризо Жаҳонбахш

«АЗ Алкмаар»

08.10.1993

Эрон

7

Муҳаммад Усмон

«Витесс»

01.01.1994

Сурия

8

Ритсу Дон

«Гронинген»

16.06.1998

Япония

9

Дилиан Райан

«Виллем II»

10.06.2000

Австралия

ПОРТУГАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ

1

Фуланг

«Боавишта»

17.12.1990

Хитой

2

Амир Обидзода

«Маритиму»

26.04.1993

Эрон

3

Тео Камекура

«Портимоненси»

31.07.1995

Япония

РОССИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ

1

Виталий Денисов

«Локомотив»

23.02.1987

Ўзбекистон

2

Вадим Афонин

«Анжи»

29.09.1987

Ўзбекистон

3

Вагиз Галиулин

«Тосно»

10.10.1987

Ўзбекистон

4

Элдор Шомуродов

«Ростов»

29.06.1995

Ўзбекистон

5

Милад Муҳаммади

«Аҳмат»

29.03.1993

Эрон

6

Сардор Азмун

«Рубин»

01.01.1995

Эрон

7

Саид Иззатуллоҳи

«Ростов»

01.10.1996

Эрон

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 10:21, 19.09.2017.
Ўқилди: 3622 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.