Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

«Барселона» Усмон Дембеленинг жароҳати бўйича янги тафсилотларни эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле бугун, 19 сентябрь куни Финляндияда муваффақиятли операция қилинди.

Дембеле операциясини тажрибали доктор Сакари Орава ўтказган. Футболчи доктор Рикард Прунанинг доимий назоратида бўлиб туради. Сўнгги маълумотларга кўра, Дембеле 3,5 ой майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли франциялик футболчи “Хетафе”га қарши учрашув (2:1) да чап оёғи мушакларидан жароҳат олиб сафдан чиққанди. .

Маълумот учун, “Барселона” Усмон Дембелени шу йилнинг август ойида “Боруссия” Дортмунд клубидан 105 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Манба: www.fcbbarcelona.com
Киритилди: 22:13, 19.09.2017.
Ўқилди: 8472 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.