Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Ҳафта ўртасида ТОП ўйинлар

Баҳо:
+ | -

Еврокубоклар дам оладиган бу ҳафта ўртасида бир қатор мамлакат чемпионатларида тур ўйинлар бўлиб ўтса, баъзилари кубок учрашувлари ўтказилади. Tribuna.Uz ҳафтанинг энг муҳим учрашувларига тўхталиб ўтади.

Германия бундеслигаси, 5-тур

Шальке - Бавария (19 сентябрь, 23:30 Матч!Футбол 3)

Турнир жадвалида ёнма-ён бораётган икки жамоа ўртасидаги кураш қизғин кечиши табиий. «Бавария»да ҳам «Шальке»да ҳам бир хилда 9тадан очко мавжуд. Фақат тўплар нисбатидаги кўрсаткич эвазига мюнхенликлар учинчи ўринга боришмоқда

Қизиқ факт.
«Шальке» «Бавария»га қарши сўнгги 15 ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган. Ўз уйида кечган сўнгги 7 ўйиннинг бештасида мағлубиятга учраган (1 ғалаба, 1 дуранг).

Англия лига кубоги, 1/16 финал

Лестер - Ливерпуль (19 сентябрь, 23:45)

Англияда ҳафта ўртасида тур учрашувлари ўтказилмайди. Лекин унинг ўрнига нуфузи жиҳатдан учинчи мусобақа саналган Лига кубоги ўйинлари бошланади. Бу босқичнинг марказий учрашувларидан бири шубҳасиз «Лестер» ва «Ливерпуль» жамолари ўртасида кечади

Қизиқ факт
Бу икки жамоа Лига кубоги доирасида шу кунга қадар фақат бир марта тўқнаш келган бўлиб, 31 йил муқаддам 1986 йил бўлиб ўтган учрашувда «Ливерпуль»нинг қўли баланд келган — 4:1.

Италия А серияси, 5-тур
Ювентус - Фиорентина (20 сентябрь, 23:45, Матч! Футбол 2)

Мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган «Ювентус» бир текис ўйнай олмаётган «Фиорентина»ни қабул қилади. Федерико Бернардески собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

Қизиқ факт
«Фиорентина» «Ювентус»га қарши туринда кечган А Серия доирасидаги сўнгги бешта учрашувнинг барчасида ютқазган, бошқа турнирларда эса (Италия Кубоги, Европа Лигаси) сўнгги икки учрашувдан буён мағлубиятга учрамаган.

Лацио - Наполи (20 сентябрь, 23:45, Матч ТВ)
Италия А серияси пешқадами «Наполи» пешқадамларни изма-из таъқиб қилиб келаётган Римнинг «Лацио» клуби меҳмони бўлади. «Лацио» ҳозирча уйдаги учрашувларни яхши ўтказмоқда. «Наполи»га қарши ҳам бу юришни давом эттира олишадими, буни эртага билиб оламиз.

Қизиқ факт
«Лацио» «Наполи»га қарши ўз уйида кечган сўнгги бешта учрашувдан буён ғалаба қозона олмаяпти (4 мағлубият, 1 дуранг). Римдаги сўнгги уч ўйиндан бери эса ҳаттоки гол ҳам ура олмасдан мағлуб бўлмоқда.

Испания Ла-лигаси, 5-тур
Атлетик Бильбао - Атлетико Мадрид (20 сентябрь 23:00)
Испаниянинг номи бир-бирига ўхшаб кетадиган бу икки жамоаси ўртасидаги баҳсда сўнгги йилларда мадридликларнинг устунлиги кўзга ташланмоқда. Бу сафар бильбаоликлар бу анъанага барҳам беришга уриниб кўришади.

Қизиқ факт
«Атлетик» мадридликларга қарши барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда ўз уйида кечган сўнгги 5 учрашувнинг барчасида мағлубиятга учраган. Сўнгги марта «Атлетик» 2013 йилнинг январида «Атлетико»ни юта олган.

Бу ҳафтада яна бир қатор эътиборга молик учрашувлар бўлиб ўтади:

Испания Ла-лигаси, 5-тур
Барселона - Эйбар (20 сентябрга ўтар кечаси, 01:00)
Реал Мадрид - Бетис (21 сентябрга ўтар кечаси, 01:00)

Англия Лига кубоги, 1/16 финал 
Вест Бромвич - Манчестер Сити (20 сентябрь, 23:55)

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 22:39, 19.09.2017.
Ўқилди: 7027 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.