Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Ўзбек курашида юртдошларимиз Осиё ўйинларида зафар қучди

Баҳо:
+ | -

Ёпиқ иншоотлардаги ва жанг санъати бўйича V Осиё ўйинларининг навбатдаги куни ўзбек миллий кураши бўйича мусобақа диққат марказимизда бўлди. Вакилларимиз ишончни оқлашди деб айтсак, муболаға бўлмайди.

70 килограммгача вазн тоифасида Гавҳар Худойқулова ярим финалда жароҳат олди ва беллашувни тугата олмай бронза медали билан қаноатланишга мажбур бўлди. Яна учта финалда ўзбекистонлик спортчилар рақибларини енгиб, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди.

73 килограммгача вазн тоифасида Давлат Абраев тожикистонлик Беҳрузи Хўжазодани мағлубиятга учратди ва олтин медаль билан тақдирланди.

81 килограммгача вазн тоифасида Камолиддин Расулов рақиби Хитой Тайпейи жамоаси аъзоси Чун Та Хуангга имкон қолдирмади ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Аёллар мусобақаларининг78 килограммгача вазн тоифасида Кумуш Юлдашова ҳам Хитой Тайпейидан келган Чиа Жинг Као билан гиламга чиқди. Дастлабки сониялардан ташаббусни қўлга олган ҳамюртимиз муддатидан аввал зафар қучиб, чемпионга айланди. Кумушнинг олтини делегациямизнинг 10-олтин медалига айлангани эътиборга лойиқ.

Оғир атлетикачилар мусобақасида яна кумуш медаллик бўлдик. 77 килограммгача вазн тоифасида Шаҳзод Худойберганов 8та рақибини ортда қолдиришга эришди.

Даст кўтаришда 155 кг, силтаб кўтаришда 187 кг, икки машқ якунига кўра 342 кг натижа билан Шаҳзод иккинчи ўринни эгаллади.

Таэквондо усталарининг 68 килограммгача вазн тоифасида Шуҳрат Салаев дастлабки жангларни ишончли ўтказди, лекин ярим финалда Жанубий Корея вакили Кангеун Сеога 11:19 ҳисобида имкониятни бой бериб, бронза медали эгасига айланди.

Шу куни футзал турнирида гуруҳ босқичи якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси Хитой термаси билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади. Гуруҳда Афғонистондан кейин иккинчи ўринни эгаллаган юртдошларимиз чоракфиналда ўйинлар мезбони Вьетнам термасига қарши баҳс олиб боришларига тўғри келади. Ушбу жуфтликда зафар қучган терма жамоа ярим финалда Япония-Иордания жуфтлиги ғолиби билан финалга чиқиш учун ўйнайди.

3х3 баскетболда ҳам эркаклар гуруҳ босқичини якунлашди. Терма жамоамиз ҳал қилувчи учрашувда Қирғизистон вакилларига ютқазиб қўйишди ва ўйинлар билан хайрлашишди. Энди бу майдонда навбат қизларга келмоқда.

Теннисчи йигитларимиз ишончни оқлашмоқда. Санжар Файзиев эронлик Амирвала Маъданчи билан учрашувда қийинчиликсиз зафар қучди – 6:2, 6:0. Фаррух Дўстов /Санжар Файзиев жуфтлиги покистонлик рақиблари билан учрашувда жуда осонлик билан ғалаба қозонишди – 6:1, 6:1. Чинакамига куч сарфлаб улгурмаган вакилларимиз ҳакамнинг ижозати билан кортда ўйиндан сўнг қўшимча машқ қилишга қолишди.

Аёллар мусобақасида эса бизникилардан омад юз ўгирмоқда. 18 ёшли Юлия Ким қозоғистонлик Александра Гринчишина билан учрашувнинг биринчи сетида 6:0 ҳисобида устун келди. Лекин рақибаси ўйинда бурилиш ясашга муваффақ бўлди ва уч партияда ғалабани расмийлаштирди. Юлия Ким 16 ёшли Ясмина Каримжонова билан жуфтликда филиппинлик рақибаларидан 4:6, 3:6 ҳисобида енгилди.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси умумий жадвалда 10 та олтин медаль билан тўртинчи поғонани эгаллаб турибди. Ўз навбатида, терма жамоамиз жами медаллар сони бўйича мезбонлардан сўнг иккинчи ўринда бормоқда (10 олтин, 17 кумуш, 42 бронза – жами 69 медаль). Умумжамоа ҳисобида Туркманистон терма жамоаси яққол пешқадамлик қилмоқда. Мезбонлар ҳисобида 59 та олтин медаль бор.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:29, 22.09.2017.
Ўқилди: 4059 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.