Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Осиё Олимпия Кенгашининг Бош Ассамблеяси ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Туркманистон пойтахтида давом этаётган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари доирасида Осиё Олимпия Кенгашининг Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

Анжуманда сўзга чиққан ООК ва Миллий Олимпия қўмиталари Ассоциацияси Президенти шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабох «Ашхобод 2017» ўйинларининг юксак савияда ташкил этилганини таъкидлади ҳамда Олимпия шаҳарчасида барпо этилган спорт иншоотларини юқори баҳолади.

Осиё ва Океания Миллий олимпия қўмиталари вакиллари ўз мамлакатларида спортни ривожлантириш ва тарғиб қилиш борасида олиб бораётган ишлари ҳақида ахборот беришди.

Мажлисда турли мамлакатларда яқин йиллар мобайнида ўтказиладиган Осиё ўйинларининг тақдимоти диққат марказида бўлди. Жумладан, 2022 йили қитъанинг энг нуфузли комплекс мусобақасини Хитойнинг Ханчжоу шаҳри қабул қилса, орадан яна тўрт йил ўтиб Осиёнинг энг кучли атлетлари Япониянинг Нагойя шаҳрида тўпланишади.

Шунингдек, анжуманда Ўзбек миллий кураши Индонезия мезбонлик қиладиган 2018 йилги Осиё ўйинларининг асосий дастурига киритилгани расман тасдиқланди. Бу курашимизнинг халқаро ареналарда обрўси ошиб бораётганиндан яна бир далолат дейиш мумкин.

Осиё Олимпия кенгаши Бош ассамблеяси ишида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош котиби Ойбек Касимов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси ҳам фаол иштирок этди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:10, 23.09.2017.
Ўқилди: 3136 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.