Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Боксчи Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Бугун профессионал боксчимиз, Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг учинчи ғалабасига эришди.

Машҳур промоутер Боб Арумга тегишли Top Rank промоутерлик компанияси мижози бўлган ҳамюртимиз АҚШнинг Аризона штати Тусон шаҳрида мексикалик Виктор Росасни 80:72, 80:72, 80:72 ҳисобида мағлуб этди.

Эътиборлиси, Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги қачон, қаерда ва хатто кимга қарши ўтказилиши ҳам маълум бўлди. Унга кўра, боксчимиз 9 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги ўз бағрига 5 500 томошабинни сиғдира олувчи муҳташам Madison Square Garden аренасида рингга кўтарилади.

Фазлиддиннинг профессионал рингдаги тўртинчи рақиби мексикалик Алексис Дел Боске бўлади. 22 ёшли Боске фаолияти давомида 17 та жанг ўтказиб, шуларнинг 13 тасида ғалабага эришган. Тўққизта жангда рақибларини нокаутга учратган. Тўрт бор мағлуб бўлган. Битта жангда нокаутга учраган.

Кўриниб турибдики, Ғоибназаровнинг рақиби анча жиддий боксчи. У сўнгги бор шу йилнинг 30 июнь куни жанг ўтказган ва америкалик Рамо Ассенсиони нокаутга учратган эди.

Маълумот учун, 9 декабрь кунги бокс оқшомининг марказий жанги Василий Ломаченко иштирокида ўтказилади. Украиналик 29 ёшли боксчи кубалик 36 ёшли Гильермо Ригондога қарши рингга кўтарилади. Жанг биринчи енгил вазн (59 кг) тоифасида ўтказилиб, ўртага Ломаченкога тегишли WBO чемпионлик камари қўйилади.

Манба: uzbekistan24.uz
Киритилди: 11:47, 23.09.2017.
Ўқилди: 10095 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.