"Лацио" яримҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
Football Italia хабарига кўра, 22 ёшли сербиялик учун ПСЖ клуби "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" билан курашмоқчи.
Жорий мавсумда Милинкович-Савич "Лацио" учун 7 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган ва 1 голли узатмани амалга оширган.