"Торино" раҳбарияти ҳужумчи Андреа Белоттини ҳеч қаерга қўйиб юбормоқчи эмас.
Tribalfootball хабарига кўра, 23 ёшли футболчи билан янги шартнома имзоланади. Унинг маоши йилига 3 миллион евро қилиб белгиланади.
Жорий мавсумда Белотти "Торино" таркибида 6 ўйин ўтказиб, 5та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.