"Вест Хэм" ҳужумчиси Хавьер Эрнандес АПЛнинг 6-тури доирасида "Тоттенхэм" (2:3) дарвозасига гол урди.
29 ёшли футболчининг АПЛдаги голлари сони 40 тага етди. У 37 марта "МЮ" таркибида, 3 марта Лондон жамоаси учун гол урди.
Қизиғи шундаки, Чичарито барча голларини жарима майдончаси ичидан киритди.