“Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско Испания чемпионатининг “Алавес”га қарши учрашув (2:1) да майдонга тушди.
Гап шундаки, ушбу учрашув Иско учун “Реал” футболчиси сифатида ўтказган 200-ўйини бўлди.
“Реал” таркибида Иско бор ўйинларнинг 151 тасида ғалаба, 27 марта дуранг ва 22 бора мағлубиятга учраган.
Исконинг ҳисобида эса 34 та гол ва 47 та фойдали узатма мавжуд.