Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

«Навбаҳор»нинг ўйинига нима соя солмоқда

Баҳо:
+ | -

Хўш, «Навбаҳор» нима учун баҳсларнинг якуний босқичида ҳаракатни бўшаштириб юбормоқда, жамоавий механизмда нега парокандалик кўзга ташланмоқда? Мураббий нима сабабдан ўйинни кучайтириши мумкин бўлган футболчилар ўрнига бошқа ўйинчилар тушмоқда?

Яна ўша эски гап: футболчиларнинг ўйинга тайёргарлик ҳолати фақат мураббийга маълум. Футболимиздаги салбий ҳолатлар мана шундай ақидавий қарашлардан бошланмоқда.

Ҳа, наманганлик мухлислар «Навбаҳор»нинг ҳар қандай ғалабасини қадрлай билишади. Айни чоғда улар ҳам йирик ҳисобли ютуқлар, чиройли ва мазмунли ўйинларни хуш кўришади. Шу маънода «Металлург» устидан қозонилган қийин ғалаба уларни севинтирди, албатта. Лекин ўйин савияси ва жамоавий ҳаракатлар масаласида хавотир борлиги аниқ.

Ойбек Қиличев ёки Азизбек Турғунбоев каби футболчиларнинг ўйинлари мухлисларга манзур, аммо жамоада алоҳида ажралиб турадиган тандем ёки трионинг кўзга ташланмаётгани ташвишланарли ҳол.

Ғалабани ушлаб қололмаслик ёки ҳисобда олдинга чиққач, хотиржамликка берилиш оқибатида мантиқсиз голлар қўйиб юбориш, 90 дақиқалик руҳий ва жисмоний босимга чидамаслик каби нохуш ҳолатлар ҳам «Навбаҳор» ўйини савиясига соя солувчи муаммолардан ҳисобланади.

Ўйлаймизки, мазкур камчиликларни Илҳом Мўминжоновнинг ўзи ҳам яхши билади. Шундай экан, барчасини вақтида бартараф этиш - унинг мураббий сифатидаги бурчи. Зеро, «Навбаҳор» мухлислари унга ишонишади. Шу ишончга путур етказмаслик аввало, мураббийнинг ўзига боғлиқ. Эҳтимол, Мўминжонов захира ўриндиғидан, ижрочилар етишмаслигидан нолир. У ҳолда савол туғилади:

Тоҳир Шамсиддинов нима сабабдан «Навбаҳор» эмас, балки «Бухоро» ўйинини кучайтириш учун тўп сурмоқда? Нима, «лочинлар» ички муҳитида ҳам «Бонуччи синдроми» мавжудми? Агар шундай бўлса, футболчининг жамоадан кетиши муаммонинг ягона ечимими? Ҳарқалай, муаммони ижобий ҳал қилиш имкони ҳамиша мавжуд. Ҳамма гап мана шу имкондан фойдаланишда.

«Навбаҳор» ва «Нефтчи»  қайта уйғонолмаяпти. Фарғона клубини ҳаттоки, Вадим Абрамовдек мураббий ҳам уйғотолмаётгани ачинарли.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 10:23, 24.09.2017.
Ўқилди: 3813 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.