Ўзбекистон Футбол федерацияси қошидаги терма жамоалар маркази раҳбари бўлиб ишлган Асқар Толибжонов лавозимини тарк этган бўлиши мумкин.
У ЎФФ расмий сайтида ташкилот вице-президенти сифатида кўрсатиб келинарди. Бироқ, айни пайтда федерация сайтидаги раҳбарият тўғрисидаги маълумотлар саҳифасидан Асқар Толибжонов бутунлай олиб ташланган.
Ҳозирча, унинг лавозимини тарк этганлиги тўғрисида расмий хабар берилмади.