Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

«Цементчи» - мақсад сари тобора яқинлашиб бормоқда!

Баҳо:
+1 | -

Ушбу мавсумда ўз олдига Олий Лига йўлланмасини қўлга киритишдек улкан мақсадни қўйган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси ўз мақсад йўлида хеч кимни аяб ўтиргани йўқ! Бу улкан вазифани амалга ошириш учун бор йўғи бир неча қадам қолди холос!

Кеча Ўзбекистон биринчилиги 30-тур учрашувлари доирасида Қувасойда бўлиб ўтган Янгиернинг “Янгиер” жамоасига қарши учрашувда ҳам “Цементчи” йирик 4-0 хисоби билан навбатдаги ғалабани нишонлади!

Шарроз ёғиб турган ёмғир ҳам “Цементчи”нинг ғалаба қозонишига қаршилик кўрсата олмади! Хавонинг бундай инжиқликларига қарамай қувасойлик мухлислар “Цементчи”ни қўллаб қувватлаб туриш мақсадида стадионни деярли тўлдириб турдилар.

Тайм бошидан бошлаб жамоадошларимиз бирин кетин ҳужумлар уюштира бошладилар. Бу каби холатга янгиерликлар 38 дақиқа қаршилик кўрсата олишди.

Айнан учрашувнинг 38 дақиқасида Абдул Азиз Юсупов шериклари томонидан узатилган тўпни боши билан ажойиб  тарзда мехмонлар дарвозасига жойлаб қўйдилар ва “Цементчи”ниҳисобда олдинга олиб чиқди.

Киритилган голдан янгиерликлар ҳали ўзларига келиб улгурмай, орадан 2 дақиқа ўтиб, яъни 40 дақиқада Даврон Исоқов бирга бир вазиятга чиқиб борди ва берган зарбасини дарвозабон маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди, қайтган тўпни эса ўз вақтида пайдо бўлган Санжар Зокиров дарвозага жойлади, ҳисоб 2-0.

Жамоалар ушбу ҳисоб билан танаффусга чиқиб кетдилар. Иккинчи бўлимда худди тақдирга тан бергандек ёмғир хам ёғишдан тўхтади. Бу эса иккинчи бўлимни янада қизиқарли ўтишини таъминлади. Даврон Исоқов, Жамшид Қобулов, Абдул Азиз Юсупов, Аббос Жумакуловлар бир нечта қулай имкониятлардан фойдалана олмаган бўлсалар Айбек Нурбаевнинг бош билан киритган голи ўйиндан ташқари холатда кирилди деб хакам томонидан ҳисобга олинмади.

Учрашувнинг 73-дақиқасига келиб меҳмонлар дарвозаси томон бирин кетин уюштирилаётган ўта хавфли ҳужумлардан бирини Анвар Раҳимов гол билан якунлади ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Тиниб тинчимас ҳужумчи Абдул Азиз Юсупов 85 дақиқада дубл қайд этиб,ҳисобни янада йирикроқ кўринишига сабабчи бўлди.

Шу тариқа “Цементчи” ўзининг навбатдаги ғалабасини қўлга киритди ва зиммасидаги вазифани янада енгиллаштиришга эришди.

30-тур 6 октябрь (жума)

«Цементчи» (Қувасой) – «Янгиер» (Янгиер) 4:0

Голлар: АбдулАзиз Юсупов (38, 85) Санжар Зокиров (40)  Санжар Зокиров (73)

Ҳакамлар: Э. Турсунов (Бухоро), О. Қосимов (Тошкент), Ш. Максудов (Тошкент)

«Цементчи»: 1. Фарруҳ Турдалиев 3. Оқилбек Маҳмудов 4. Раҳматилло Мелибоев 8. Анвар Раҳимов 9. Даврон Исоқов 10. АбдулАзиз Юсупов 13. Жамшид Қобулов 14. Маъруф Зокиржонов 18. Санжар Зокиров 22. Шахзод Абдураҳимов  24. Маматвали Нуриддинов

Заҳира: 16. Илҳом Жуманов  6. Отабек Аҳмаджонов 11. Аббос Жумақулов 17. Суннатилло Эрматов 19. Даниэл Насриддинов 23. Айбек Нурбоев 27. Даврон Маматов

«Янгиер»: 12. Хусан Олимжонов  2. Артур Маматказин, 7. Тимур Мифтахутдинов 14. Акбарали Саттаев 17. Элбек Жуманов 18. Амирхон Иброҳимов 21. Фахриддин Хонкелдиев   22. Бунёд Шодиев 27. Маъруф Тошев 24. Абдумутал Турсунқулов 31. Шахзод Ғофурбеков

Заҳира: 1. Жавоҳир Комилов 6. Асилжон Мансуров 13. Авазбек Суюндиков 14. Хусан Расулов 11. Аброр Ҳакимов 26. Шариф Айтбаев 28. Хусан Расулов

“Цементчи” навбатдаги мухим учрашувларини 12 октябр куни Фарғонада “Истиқлол” жамоасига, 15 октябр куни эса Андижоннинг “Андижон” жамоасига қарши ўтказади.

Навбатдаги хар иккала финалга тенг учрашувларда жамоамизга омад тилаймиз !

Ишонамизки ушбу учрашувларда хам мухлисларимиз жамоамизни ёлғизлатиб қўймайдилар!

Мақсад сари олға “Цементчи”!!!

“Цементчи”  Матбуот котиби, Зуҳриддин Абдуллажонов

 

Манба: www.std.uz
Киритилди: 10:24, 07.10.2017.
Ўқилди: 4116 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.