Кириш Регистрация

Анонс

20/10 16:30 Олмалиқ 2-1 Машъал
20/10 17:00 Сўғдиёна 3-2 Металлург
20/10 17:00 Қизилқум 0-2 Локомотив
20/10 18:00 Насаф 3-0 Динамо
20/10 23:59 Вест Хэм 3-0 Брайтон
21/10 13:30 СКА-Хабаровск 2-2 Уфа
21/10 15:30 Қўқон-1912 - Навбаҳор
21/10 16:00 Леванте - Хетафе
21/10 16:00 Тосно - Ростов
21/10 16:30 Челси - Уотфорд
21/10 17:00 Бухоро - Пахтакор
21/10 17:00 Бунёдкор - Шўртан
21/10 18:30 Рубин - Динамо Москва
21/10 19:00 Ҳаддерсфилд - Ман. Юнайтед
21/10 19:00 Суонси Сити - Лестер
21/10 19:00 Сток Сити - Борнмут
21/10 19:00 Ньюкасл - Кристал Пэлас
21/10 19:00 Манчестер Сити - Бёрнли
21/10 19:15 Бетис - Алавес
21/10 21:00 Спартак - Амкар
21/10 21:30 Саутгемптон - Вест Бромвич
21/10 21:30 Валенсия - Севилья
21/10 23:45 Барселона - Малага
22/10 15:00 Вильярреал - Лас-Палмас
22/10 16:00 Урал - Ахмат
22/10 17:30 Эвертон - Арсенал
22/10 18:30 ЦСКА - Зенит
22/10 19:15 Сельта - Атлетико
22/10 20:00 Тоттенҳэм - Ливерпуль
22/10 21:00 Анжи - Арсенал Тула
22/10 21:30 Леганес - Атлетик Бильбао
22/10 23:45 Реал Мадрид - Эйбар

Хабарлар

«Насаф» ёшлари мағлубиятсиз серияни давом эттиришди

Баҳо:
+ | -

Ёшларимиз бугун 24-тур доирасидаги учрашувни сафарда “Нефтчи” жамоаси ёшларига қарши ўтказишди.

Учрашув бошидан ёшларимиз ташаббускор бўлишди. Ёшларимиз  меҳмонда ўйнашга қарамасдан, ҳужумкор ўйин намойиш этишди.

Афсуски бу ҳужумларда дарвозани аниқ нишонга олишда омад етишмади. Мураббийларимиз биринчи бўлимнинг 39-дақиқасида ўйинчи алмаштиришга мажбур бўлишди.

Кичик жароҳат олган ўнг қанот ярим ҳимоячимиз Сардор Саъдуллаев, ўз ўрнини Анвар Ҳусановга бўшатиб берди.

Бу алмаштириш жамоамизга фойдали ҳам бўлди. Айнан Анвар Ҳусановга орадаги ҳисобни очиш насиб этди. Ёшларимизнинг 43-дақиқада ташкил этган ҳужумини Ҳусанов гол билан якунлади – 0:1.

Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа голлар киритилмади.

Иккинчи бўлимнинг бошида ҳам ёшларимиз ўйинни ҳужумкор бошлашди. Вақт ўтган сайин майдон эгаларининг ўйинида ҳам жонланиш сезилди.

Энди улар ҳужумда, жамоамиз эса кўпроқ ҳимояланишга мажбур бўлишди.

Бугунги учрашувда бир қанча ўйинчиларимизнинг йўқлиги туфайли, мураббийларимизга ўйинчи алмаштириш имкони камроқ бўлди.

Майдонга тушган ўйинчилар кўпроқ ҳаракатланишга мажбур эдилар. Бу албатта ўз таъсирини ҳам кўрсатди. Яъни футболчиларимизда чарчоқ аломатлари ҳам сезилди.

Учрашувнинг 79-дақиқасига келиб Отабек Ҳайдаров орадаги ҳисобни тенглаштиришга эришди – 1:1.

Қолган дақиқалар тенг курашлар остида кечди ва бу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.

Шундай қилиб ёшларимиз учрашувда дурангга имзо чекишди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ёшларимиз 15-турдан буён мағлубиятсиз серияларини давом эттириб келишмоқда.

Навбатдаги 25-тур учрашувида ёшларимиз “Динамо” ёшларини ўз майдонида қабул қиладилар.  

Ёшлар лигаси 24-тур

“Нефтчи” (Фарғона) – “Насаф” (Қарши) 1:1 (0:1)

12.10.2017. Қиргули, “Нефтчи” СК стадиони. 15:30

Ҳакамлар: Анотолий Рубаков (Тошкент), Равшан Копадзе (Фарғона), Шохруҳ Аъзамов (Фарғона), Жавоҳир Ҳакимов (Фарғона).

Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент)

Голлар: Отабек Ҳайдаров, 79’-1:1  -  Анвар Ҳусанов, 43’-0:1

“Нефтчи”: 1.Ўткир Юсупов (с), 2.Ризо Айвазов (5.Сардорбек Исоқов 46), 3.Муроджон Тўйчибоев, 9.Шодиёр Ҳожиматов, 10.Хуршидбек Асқаралиев (7.Исломбек Каримов 46), 11.Эламонжон Каримов, 18.Жавоҳирбек Расулов (8.Исломжон Тошпўлатов 21), 20.Ҳусанбой Ғаниев (13.Фарҳод Намозов 72), 21.Миржамол Неъматов, 22.Абдуқодир Ортиқов (26.Отабек Ҳайдаров 54), 23.Ҳамидулло Абдуҳамидов (6.Абдужамил Маназаров 79).

Захира: 25.Шуҳратилло Раҳмонов.

“Насаф”: 30.Музаффар Шарипов (с), 4.Жўрабек Маннонов, 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Акмалжон Олимов, 15.Ғолиб Ғайбуллаев, 16.Шароф Муҳитдинов, 22.Жавоҳир Шокиров (32.Наврўз Саидов 62), 28.Сардор Саъдуллаев (14.Анвар Ҳусанов 39), 33.Шохруҳ Неъматов (9.Абубакр Ризо Турдалиев 84), 35.Ислом Рашидхонов, 96.Дадажон Маматқулов (34.Нурбек Ботиров 90+1).

Захира: 65.Абдувоҳид Неъматов, 45.Алфайзи Неъматов.

Огоҳлантириш: Сирожиддин Қўзиев (29), Ғолиб Ғайбуллаев (90).

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 19:46, 12.10.2017.
Ўқилди: 1082 марта.
Фикрлар: 0 та.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.