Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

«Голлар шоу»сида «Сурхон» мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Бугун Республикамизнинг бир қатор шаҳарларида футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати биринчи лига жамоалари навбатдаги 31-тур учрашувларида майдонга тушишди. Хусусан Термиздаги "Алпомиш" ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувда "Сурхон" жамоаси Муборакнинг "Машъал-2" жамоаси қабул қилди.

Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳисобни очишди. Химоячиларимизнинг хатосидан унумли фойдаланган Муни Мирмухсин учрашувда ҳисобни очди 0:1. Орадан хеч қанча вақт ўтмасдан аниқроғи 9-дақиқада Ражабов Миржалол яна бир бор ҳимоячиларимиз ҳатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни 0:2 етказди.

Чап қанот ҳимоясида харакат қилган легионеримиз Владислав Павленко ўша паллада жуда суст харакат қилди. “Сурхон” жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Акбар Муродов сариқ карточкалари сони 4 тага етганлиги сабабли ушбу учрашувни ўтказиб юборишди. Унинг жойи бугун жуда билинди.

39-дақиқада ҳисоб яна ўзгарди. Нажмиддин Нормуродов билан якамма-якка курашда устунликка эришган Шахзод Убайдуллаев Акром Ходжаев билан бирга - бир вазиятдан унумли фойдаланиб хисобни 0:3 етказди.

Орадан 1 дақиқа ўтар - ўтмас Нуриддин Ҳасановга нисбатан "Машъал" футболчиси қўполлик ишлатди ва хакам 11-метрлик жарима зарбаси белгилади. Жонибек Кўчимов пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни қисқартирди, 1:3. Биринчи тайм ушбу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлим бошида хакам яна 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Бу сафар Жонибек зарбани ноаниқ амалга оширди ва ҳисоб ўзгармай қолди.

Учрашувнинг 58-дақиқасида Шахзод Убайдуллаев ўзининг дублини нишонлади. Бу сафар у 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди, 1:4.

Ўйиннинг 77 ва 86-дақиқаларида Санжар Баратов ҳам дубль қайд этди, 3:4 га етди. Қарама қаршиликда жуда кўп тўхталишлар бўлганлиги сабабли учрашув хаками иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берди, лекин, афсуски бу дақиқаларда мехбонлар хар қанча харакат қилмасин ҳисобни тенглаштира олишмади.

Драматик тарзда кечган учрашувда "Машъал-2" футболчилари ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг энг яхши футболчилари "Сурхон" жамоасидан Санжар Баратов, "Машъал-2" таркибида Шахзодбек Убайдуллаевлар бўлдилар.

Биринчи лига 31-тур.

12.10.2017.

"Сурхон" (Термиз) - "Машъал -2" (Муборак) 3:4

Ҳакамлар: И. Худайдатов (Тошкент), С. Улфатов (Тошкент вил.), С. Нишонбоев (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент)

Голлар: Юсупов Мунимирмухсин 6, Ражабов Миржалол 9, Шахзод Убайдуллаев 39, 58, Жонибек Кўчимов 41, Санжар Баратов 77, 86.

"Сурхон": 35. Акром Ходжаев4. Миржалол Курбонов 5.Нажмиддин Нормуродов 6. Нуриддин Хасанов 7. Азизбек Усмонов 8. Фаррух Хайдаров 9. Низомжон Норов 17. Санжар Баратов 19. Владислав Павленко 21. Акмал Абдурахмонов 77. Жонибек Кучимов

Захирадагилар: 1. Руслан Матниязов 18. Сардор Арабов 47. Ислом Пуладов 27. Улугбек Маманоров 22. Тимур Мамадалиев.

“Машъал-2”: 40. Тухтабоев Достонбек 5. Тогаев Шахзод 7. Юсупов Мунимирмухсин 8. Иноятов Ахроржон 10. Убайдуллаев Шахзодбек 16. Холмуродов Холмурод 20. Рустамов Суннатило 47. Ражабов Миржалол 55. Тошпулатов Мухаммад 70. Назаров Ёдгор 90. Абдураимов Шахбоз.

Захирадагилар: 1. Зиявуддинов Шухратбек 9. Акромов Зафарбек 17. Эгамбердиев Мирзохид 24. Ризвонов Мухиддин 26. Фархадов Бобурбек.

“Сурхон” Матбуот котиби, Элёр Узаков.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:21, 12.10.2017.
Ўқилди: 4306 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.