Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Чили терма жамоаси Колумбия ва Перуни судга беради

Баҳо:
+ | -

Жанубий Америка қитъасида ЖЧ-2018 саралаш босқичи ўйинлари билан боғлиқ можаро давом этмоқда.

Чили футбол федерацияси Колумбия ва Перу терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйин борасида судга шикоят киритишга тайёрланмоқда. Бу баҳсда рақиблар ўзаро дуранг ўйнаб, чилиликларни Мундиалдан маҳрум қилишди. Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Радамель Фалькао рақиблар билан суҳбат чоғида дуранг натижа ҳар иккала терма жамоани қаноатлантишини айтган. Натижада перуликлар майдоннинг ўзларига тегишли қисмида тўпни бир-бирларига ошириб, ўйинни якунлаб қўйишди.

ФИФА ҳам Фалькаонинг хатти-ҳаракатларини келишилган ўйинга ҳаракат деб ҳисоблаши мумкин. Ҳозирча Колумбия ва Перу терма жамоаларига нисбатан қандай жазо чораси қўлланилиши номаълум. Чили терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичида 6-ўринни эгаллади.

Манба: footballhd.ru
Киритилди: 07:26, 13.10.2017.
Ўқилди: 13164 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.