Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

«Аслида оддий болакайман...» Сайёрамиздаги энг кучли ёш футболчилардан бирининг тарихи

Баҳо:
+-1 | -

Мана, ҳозир ҳамманинг эътибори шу 18 ёшли йигитчада, у барча-барчанинг тилида. Бонди Франция пойтахтига туташ бошқа шаҳарчалардан айтарли фарқ қилмайди.

Бутун тарихда у ердан атиги икки машҳур шахс чиққан. Биринчиси - ҳукуматни Шарль де Голль бошқарган даврда Франция Маданият вазири лавозимида ишлаган Андре Мальро. Иккинчиси - айнан Килиан Мбаппе.

**************

Хуллас, Бондининг ҳозирги ғурури - футбол вакили. Аслида Килиан ажиб юришини Париж билан чегарадош шаҳарчада сокингина бошлаган.

Расмий жиҳатдан олсак, Килиан оиланинг ягона фарзанди бўлган, аммо ўгай акаси Жирес Кембо-Экоко билан бирга улғайган. Ўша вақт Конгода фуқаролар уруши борарди, хунрезликлар оқибатида Жирес етим қолади ва қаровсиз йигитчани Францияга юборишади. Хуллас, кейинчалик конголик бўлажак футболчини Мбаппелар оиласи ўз қарамоғига олади

. «Жирес билан бошиданоқ муаммосиз дўстлашганмиз. Ўртамизда ҳақиқий ака-укаларча муносабат шакл-ланган ва ҳозиргача бир-биримизни қўллаб-қувватлаб келяпмиз», - дейди Килиан тутинган акаси ҳақида. Оддий айтганда, у ота-онасига ўгай акаси устидан бирор марта шикоят қилмаган.

Аксинча, Жирес бегона эканлигини ҳис этмаслиги учун уни доимо ўзига яқин олишга уринган. Табиийки, Кембо-Экоконинг профессионал футболчи сифатида ном қозонганида оилавий муҳитнинг таъсири ҳам бор, албатта.

Маълумот учун айтиш керак, асли конголик йигит кейинчалик «Ренн» билан шартнома тузиб, клубда 7 йил давомида ҳужумкор ярим ҳимоячи вазифасини муносиб бажарди.

**************

Килианнинг акаси ортидан бориб, футболчи бўлиши эрта кундаёқ ойдинлашганди. «Кўп йиллардан буён «Бонди»да болалар мураббийи сифатида ишлайман, аммо гоҳида Килиан билан гаплашишда қийналаман.

Ахир унга қўйиб берсангиз, ҳафтасига 7 кун 24 соат давомида тинмай футбол ҳақида гапиради, ўйлайди. Дейлик, машғулотлар тугагани ҳамоно ҳаммадан олдин кийинарди ва имкон борича кўпроқ ўйин томоша қилиш учун уйга шошарди», - дея эслайди Килианнинг отаси Вильфрид. Тушунарлики, кичик Мбаппе мактабда жисмоний тарбия дарсига алоҳида меҳр берган.

Бошқа фанларга эса юзаки қараб, бутун дарс давомида дафтарига клуб рамзлари, машҳур футболчилар суратини чизиб ўтирган ёки дераза ойнасига термулганча буюк ўйинчи бўлиш ҳақида хаёл суришдан чарчамаган.

Ҳар ҳолда, дарсга эътиборсизлиги туфайли ўқитувчилардан ҳар доим дакки эшитарди. Муҳими, ота-онаси унинг футболга муносабатини тўлиқ қўллаб-қувватлашади. 2011 йилга келиб, кичик Мбаппени «Клерфонтен» академиясига чорлашади.

Бу маскан футбол оламига Вильям Галлас, Хатем Бен Арфа, Блез Матюиди, Николя Анелька ва Тьерри Анри каби ижрочиларни тортиқ этгани билан машҳур. Килиан буни биларди, зеро, франциялик таниқли футболчиларга асло бефарқ қарамасди. Қисқаси, янги жойда унинг қизиқишию, иштиёқи янада кучаяди.

«Айниқса, Роналдунинг «Ре-ал»даги ўйинларидан ўзгача ҳайратланардим. Унинг сурати босилган 

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:47, 15.10.2017.
Ўқилди: 5426 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.