Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам 3-1 Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия - Австралия
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания - Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Қилмиш-қидирмиш ёхуд «Ювентус»ни ким ёмон кўради?

Баҳо:
+ | -

Яқинда Италия футбол федерацияси «Ювентус» президенти Андреа Аньеллини бир йилга футболдан четлатди. Қуйида «Кекса синьора»нинг қай тариқа раҳбарсиз қолганига батафсил тўхталамиз.

Досье: Андреа Аньелли - италиялик бизнесмен, EXOR ва FIAT компаниялари директорлар кенгаши аъзоси, 2010 йилнинг 19 майидан буён «Ювентус» президенти.

Андреа — Аньеллилар династиясининг вакили. «Ювентус»нинг собиқ президентлари Эдуардо, Жанни ва Умберто Аньеллилар мос равишда Андреанинг бобоси, амакиси ва отаси ҳисобланишади.

У ўз фаолиятини хорижда ва Италияда турли соҳаларда меҳнат қилиш орқали бошлаган. Piaggio, Auchan ва Ferrari компанияларида маркетинг бўйича фаолият юритган.

2001-2004 йилларда Philip Morris Internationalда ишлаган. 2007 йилда эса Lamse S.P.A холдинг компаниясини ташкил қилиб, унинг бош директорига айланган.

Унинг карьераси FIATнинг турли ташкилотларига бориб тақалади. 2005-2006 йилларда IFILда ишлаган. 2004 йили Fiat, 2006 йили эса Exor компаниялари директорлар кенгаши аъзосига айланган.

Бу воқеа ўтган йилнинг ёзида бошланганди. Ўшанда Пьемонтеда 18 нафар мафия аъзоси қўлга олинган. Улар орасида Турин «оила»сининг етакчилари бўлган Саверио ва Рокко Доминеллолар ҳам бор эди. Уларни узоқ муддатга панжара ортига жўнатишди.

Аммо ҳаммаси шу билан тугамаганди. Судда Аньелли номи ҳам тилга олинди. Бахтга қарши, Доминелло «Ювентус» фан-клубларидан бирига раҳбарлик қилишдан ташқари, Ндрангета оиласи вакили ҳисобланарди.

Досье: Ндрангета - Калабрия мафияси. Неаполнинг Каморреси ҳақида қўшиқлар, Сицилиянинг Коза Нос­траси ҳақида афсоналар юради.

Лекин унчалик танилмаган калабрияликлар Италиядаги энг қудратли мафия ҳисобланишади. Ндрангетада 3 мингдан 5 минггача мафиячи бор. Улар турли ндринлар (оилалар)га бўлинишган.

Ҳар бир ндринанинг ўз тумани мавжуд. Ндрангета оилалари бутун Европа Иттифоқи, Канада, Аргентина, Австралия бўйлаб тарқалган. Мафия ишларнинг бориши осонлашиши учун Брюссель яқинидаги кичикроқ шаҳарни сотиб олган.

ЕИнинг 80 фоиз наркотрафики - бу Ндрангета. Калабрия портлари - бу Ндрангета. Ривьерадаги виллалар ва Болгариядаги меҳмонхоналар - Ндрангета. Бутун Европадаги итальян ресторанлари ҳам Ндрангета.

Тўрт йил олдин «Ювентус Стэдиум»­да янги I Gobbi фан-клуби ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳеч кимга таниш бўлмаган, лекин жуда ишбилармон Рокко Доминелло эди.

Ушбу шахс қисқа вақт ичида асосий фан-клуб бўлган Drughi раҳбарлигигача етиб борди. 2015 йилнинг баҳорида Доминеллога тегишли кишилар «Реал»га қарши ўйинга қўлларида бир талай чипталар билан ташриф буюришди. Ўшанда бир дона чипта 200 еврога сотилганди.

Суриштирув ишларидан сўнг шу нарса маълум бўлдики, Ндрангета айнан чипталар сотуви туфайли «Ювентус»нинг «касали»га айланган экан.

Полициянинг тахминларини Drughi етакчиси Дино Моччиола тасдиқлаши лозим эди. Лекин у тергов бошланиши биланоқ қаергадир йўқолди. Ўшанда фанатлар етакчиси ва «Юве» маслаҳатчиси бўлган Чичо Буччи «сайраш»ни бошлади.

Буччи судда Ндрангетанинг чипталар сотувига алоқаси борлигини айтди. Орадан икки кун ўтиб, кўприкдан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди. «Ювентус» мазкур воқеа жабрланувчисига айланди.

Округ прокурори Армандо Спатаро клубнинг терговдан таш­қарида эканини айтди. Аньелли эса ишга гувоҳ сифатида таъсир ўтказди, холос. Лекин жараёнга Жузеппе Пекораро аралашди.

Досье: Жузеппе Пекораро - FIGC (Италия футбол федерацияси) бош прокурори. Уддабурон қонунчи, сувдан доим қуруқ чиқади. 2002 йили Рим полицияси раҳбарлигига та­йинланган.

Биринчи иши бош вазир ўринбосари Марко Бьяжининг эскортини чақириб олиш бўлган. Натижада сиёсатчини ўлдириб кетишган.

Лекин Пекорарони тажрибасизликда айблаб, ўз лавозимида қолдиришган. 2011 йилга келиб Жузеппе Римнинг округ прокурори бўлади. Унинг номи Капитале мафиясига аралашиб қолади. Ўшанда ҳам Пекораро сувдан қуруқ чиқади.

Айнан у Мухтор Абзаловнинг рафиқаси Алма ва қизи Алия Шалабаеваларни Италиядан чиқариб юборганди. Кейинчалик бу депортация ноқонуний деб топилди. Лекин прокурор ўз лавозимида қолди. Айнан унинг раҳбарлигида «Рома» фанатлари «Наполи» мухлисини отиб қўйишганди.

Унинг пайтида 200 минг римлик Мудофа вазирлиги биносини ёқиб юбориб, шаҳарни қўлга олай деганди. Аммо Пекораро ҳар доимгидек тегирмондан бутун чиқади. У эътиборини спортга қаратиб, ИФФнинг афсонавий прокурори Стефано Палаццининг ўрнини эгаллади.

Эсингизда бўлса, Палацци лавозимидан кетганидан бир йил ўтгач, «Кальчополи»да ҳакамларни «Интер» сотиб олганини айтганди. Ана ўша «Интер» «Ювентус» «тахт»дан ағдарилгач, Италия футболида гегемонликни ўрнатганини яхши биласиз.

Пекораро Аньелли ва Доминеллонинг телефон сўзлашуви ёзуви борлигини айтди ва «Ювентус»нинг мафия билан алоқа қилгани учун суд қилиниши лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг жиддий муаммолар юзага келди. Чунки мафия билан алоқа туринликларга «Можигейт»дан кўра қимматроққа тушиши ҳеч гап эмасди.

Жузеппе турли гап-сўзларни гапириб юборган бўлсада, телефон ёзувларини тақдим эта олмади. Ҳаммаси ҳали бошланмай туриб якунланиши мумкин эди. Шунда бу ишда Антимафия пайдо бўлди.

Досье: Антимафия - парламентнинг мафияга қарши курашиш комиссияси, кучли аппарат, жиноятчиликка қарши курашиш борасида кенг ваколатга эга.

Уни Розария Бинди бошқаради. Собиқ соғлиқни сақлаш вазири, Италиянинг энг обрўли аёлларидан бири, «Фиорентина» мухлисаси. Ташкилотнинг спортга боғлиқ ишларини котиб Марко Ди Лелло олиб боради. У неаполлик, «Наполи» мухлиси.

Бу жуфтликнинг ўз дастаги бор. Улар шу дастакни тортишдан чўчишмайди. «Ювентус» «Наполи»нинг юқори лавозимда ишлайдиган мухлиси томонидан айтилган гаплар учун ишга аралаштирилган.

20 май куни бўлиб ўтган судда Андреа Аньелли қатнашганди. Қораловчи Доминелло билан телефон суҳбатига изоҳ беришни талаб этарди. Пекораро ана шу ёзувнинг нусхасини ҳимояга тақдим этганини айтганди.

Аммо «Биз бу ёзувни эшитмадик. Кимдир алдаяпти», - дейди миллиардернинг адвокати. Натижада Пекораро судда кўрсатма берди. Жасур қонунчи хато бўлганини баҳона қилди.

Кейин вазиятдан келиб чиқиб, Турин прокурорини айблади. Айнан шу ерда у жиддий хатога йўл қўйганди. Армандо Спатаро билан ҳазиллашиб бўлмайди. Ҳаттоки, Марказий разведка бошқармаси ҳам уни издан чиқаришни уддалай олмаган.

Досье: Армандо Спатаро - Туриннинг 68 ёшли округ прокурори. Италия адлияси чироғи, Проди ва Берлускони жангининг акуласи. Сиёсатчилар орасида бир ярим минг нафар мафия­чи борлиги аниқланган «Тоза қўллар» операцияси фахрийси.

У АҚШнинг МРБси Италия ҳарбий разведкаси билан имом Абу Умарни ноқонуний ўғирлаганда машҳурликка эришган. Мазкур ишни беш йил мобайнида олиб борган. Бу вақт оралиғида Америка ва Италия жосусларига кун бермаган.

Шунингдек, МРБнинг ёнини олган Италия ҳукуматига қарши чиққан. Ўшанда ҳеч нимадан қўрқмаган. АҚШ ташқарисида МРБ агентларини жиноий жавобгарликка тортган биринчи инсон саналади.

Спатаро халқ олдида Пекораронинг айбларини очиб ташлади. Натижада «Ювентус» иши бошланмаёқ ёпилди. Доминелло қамалди.

Агар у таниқли фанат бўлмаганида, Аньеллини гувоҳликка ҳам чақиришмасди. Энди «Ювентус» спорт этикаси кодексининг 12-банди бўйича жавоб бериши керак эди.

Аньеллини фанатларга керагидан ортиқ чипта берганликда айблашди. Бу борадаги энг максимал жазо - 50 минг евро миқдоридаги жарима.

Иш ИФФ прокурори, яъни Пекорарога топширилди. У «Юве»ни келишувга чақирди. Агар клуб айбини тан олса, енгил 9 ойлик дисквалификация ва 8 миллионлик жарима жазоси қўлланилади. Аммо ҳуқуқшунос рад жавобини олди.

Туринликлар «Максимал жарима 50 минг бўлганда, нима учун клуб 8 миллион тўлаши керак?», дейишди. Хуллас, суддан сўнг Аньеллини бир йилга четлатишди. «Ювентус» 300 минг евро миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

Энди «Кекса синьора»га нима бўлади? Ҳеч нима. Янги кальчополи ютқазди. Гарчи мафия билан алоқа қилганликда айблашсада, ҳеч қандай жазо берилмади.

Қолганлари спортдаги майда-чуйдалар. Аньелли бир йилдан сўнг қайтади. Тўғри, фақат қоғозлардаги дастхат ўзгаради, холос. Пекораро эса бундан ортиғини қила олмайди.

Италияликларда бир гап бор: «Ювентус»ни унга мухлислик қилмайдиган барча ёмон кўради.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:18, 20.10.2017.
Ўқилди: 4620 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.