Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Акмал Раҳимов: «Месси ва Марадона ватанидан катта таассурот билан қайтдим»

Баҳо:
+ | -

Юртимизда ҳакамларни тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу борада Равшан Эрматовнинг эришган ютуқлари мазкур соҳанинг янада тараққий топишига замин яратмоқда.

Эрматовга ҳавас қилиб, рефериликни касб сифатида танлаётган ёшлар бугунги кунда кўпчиликни ташкил этади. ЎФФ қошида фаолият юритаётган ҳакамлар тайёрлаш мактаби эса бу жараёнда кўмакчи бўляпти.

Ана шундай истеъдодли ҳакамларимиздан бири  Акмал Раҳимовдир. У ёш бўлишига қарамай, шу кунгача Англия, Испания каби футболи ривожланган мамлакатларда малакасини ошириб қайтди.

Раҳимов ФИФА томонидан ташкил этилган семинар ва турнирларда ўзини ижобий томондан кўрсата олди. Акмал Аргентинанинг Сан-Луис шаҳрида ўтказилган қўл ёки оёғида нуқсони бор футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишлади.

Эътиборлиси, ҳамюртимиз Марадона ва Месси ватанига Осиёдан ягона вакил сифатида ташриф буюрди. Андижонлик рефери мундиалнинг бир нечта ўйинларини бошқаришга муваффақ бўлди.

У Ўзбекис­тонга қайтиб келгач, наш­римиз учун интервью берди.

- Акмал, Аргентина сафари қай йўсин амалга ошди? Умуман, бу қандай мусобақа эди?

- Менга ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими бошлиғи Ноил Лутфулин қўнғироқ қилиб, ФИФАдан чақирув хати келганини айтди. Ушбу жаҳон чемпионати қўли ёки оёғида нуқсони бор футболчилар ўртасида ўтказилиб, унда 16та терма жамоа иштирок этди. Мусобақа ФИФА ­шафеълигида ташкилланди. Табиийки, ўйинлар ҳам мазкур ташкилот қоидалари асосида бўлиб ўтди.

- Ўйин қоидалари одатий футбол билан бир бир хилмиди?

- Худди шундай.

- Аргентинага Осиёнинг бошқа давлатларидан ҳам ҳакамлар бордими?

- Йўқ. Қитъамиздан ягона вакил сифатида жаҳон чемпионатига таклиф қилингандим. Мендан ташқари, АҚШ, Канада, Колумбия, Аргентина, Португалия, Испания, Шотландия, Англия ва Бразилиядан рефери чақирилганди. Ёрдамчи ҳакамларнинг бари аргентиналиклар эди. Менга ҳам қанотларда маҳаллий ҳакамлар ёрдам беришди. Таъкидлаш жоизки, оёқ ва қўлида нуқсони бўлсада, футболчилар юқори савияли ўйин кўрсатишди.

- Ўз бригадангиз билан қатнашмаганингиз ўйинларни бошқаришда, тушуниб ҳаракат қилишда мураккаблик туғдирмадими?

- Аввалига бироз қийинчилик сездим. Кейин ўйиндан-ўйинга аста-секин вазият ижобий тус ола бошлади. Ёрдамчиларим билан инглиз тилида бемалол мулоқотга киришдик.

- Мусобақа бошланиши олдидан тест синовлари бўлдими?

- Ҳа, жаҳон чемпионати стартидан уч кун аввал майдонда машғулот ўтказдик. Футбол қоидалари бўйича ташкил этилган назарий машғулотларда қатнашдик. Видеоэпизодларни муҳокама ва таҳлил қилдик. Ке­йин жисмоний тайёргарлик бўйича фитнес-тест топширдик. Бу жараёнларнинг бари инглиз тилида ўтди.

- Бошқарилган ўйинлар қай тарз­да баҳолаб борилди?

- Учрашувдан кейин балл қўйилмади. Шунчаки, бошқарган ўйинимизни таҳлил қилдик. Бизга хатолар сабаби нимада эканини тушунтириб, бу камчиликлар қайта такрорланмаслиги учун тавсиялар берилди.

- Мусобақада нечта ўйинни бош­қардингиз?

- Бешта учрашувда бош ҳакам вазифасини бажардим. Менга АҚШ - Австралия, Аргентина - Эрон, Канада - Португалия ва Испания - Ирландия ўйинларини бошқариш ишониб топширилди. Шунингдек, Англия ва Эрон термалари ўртасидаги ярим финал учрашувида ҳам ишладим. Яна битта ўйинда тўртинчи ҳакам бўлдим. Бу мусобақа ва унинг доирасидаги баҳслар мен учун яхшигина тажриба мактаби вазифасини ўтаб берди. Ҳамма ўйинларга катта масъулият билан ёндашдим. Йирик турнирларда биргина хато қайсидир жамоага азият етказиб қўйиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир баҳсга алоҳида тайёргарлик билан чиқдик.

- Жисмоний тайёргарлик бўйича фитнес-тест меъёрларида ўзгаришлар борми?

- Бор, лекин унчалик катта эмас. Масалан, 75 метр масофани камида 15 сония ичида босиб ўтишимиз шарт. Йигирма беш метр масофани эркин юриш ҳолатида босиб ўтиш учун эса 20 сония вақт берилади. Кейин 40 метр масофага 6 марта тезликни ошириб бориш эвазига югурилади. Унинг ҳар бирига 6 сония вақт берилади.

- Келгусидаги режалар қандай?

- Аргентинадан қайтиб келганимдан сўнг битта ўйинда ҳакамлик қилдим. Биринчи лига доирасидаги «Норин» - «Насаф-2» (2:0) учрашувини бошқардим. Ҳозир ўз бригадам билан навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўряпмиз. Менимча, бу йил ҳисобидан биз қатнашадиган бошқа халқаро турнир бўлмаса керак.

- Ўз вақтида Англия ва Испания­да ФИФА томонидан ташкил этилган семинар ҳамда турнирларда малакангизни ошириб қайтгансиз. Умуман, европалик ҳакамлардан қайси бирининг ўйинни бошқариш услуби ёқади?

- Англиялик Марк Клаттенбург ва италиялик Никола Риццолининг маҳоратига тан бераман. Улар бошқарган ўйинларни кузатиш асносида ўрганишга ҳаракат қиламан. Англиядаги семинар ва машғулот чоғида Клаттенбург билан учрашиб, унинг суҳбатидан баҳраманд бўлганман. Шундан сўнг бу ҳакамга ҳурматим янада ошган.

- Ҳакамлик осон касб эмас. Ҳаммага бирдек ёқиш мушкул. Ушбу соҳага киришдан олдин шу ҳақда ўйлаб кўрганмисиз?

- Биласизми, енгил касбнинг ўзи йўқ. Ҳар бирининг ўзига яраша қи­йинчилиги бор. Улар орасида ҳакамлик энг мураккабларидан саналади. Чунки реферининг биргина хатоси билан жамоа бошлиқлари, мураббийлар штаби ва футболчиларнинг кейинги фаолияти ўзгариб кетиши мумкин. Аммо ўз навбатида, бошқалар ҳам бизни тушуниши лозим. Ҳакам ҳам инсон ва у хатодан холи эмас.

К.АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:13, 21.10.2017.
Ўқилди: 2302 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.