Мадриднинг "Реал" жамоаси дарвозабони Кейлор Навас яна жароҳат олди.
Маълумотларга кўра, футболчи машғулотларда жароҳат орттириб олган. Норасмий маълумотларга кўра, посбон тахминан икки ҳафтани ўтказиб юборади.
30 ёшли футболчи "Реал"нинг Ла лигадаги "Эйбар" (22 октябрь) ва "Жирона" (29 октябрь) клубларига қарши ўйинларида ўйнамайди. Шунингдек, ЕЧЛ доирасида "Тоттенхем"га билан ўтадиган баҳсни ҳам ўтказиб юборади..
Эслатиб ўтамиз, Навас 15 октярь куни ўнг оёғидаги жароҳатидан фориғ бўлиб, машғулотларга қайтганди.