Кириш Регистрация

Аллегри: "Биз фақат дербини бой бердик, Скудеттони эмас"

Баҳо:
+ | -

"Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Интер"га қарши дербидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу мағлубият бирор нарсани ўзгартиради деб ўйламайман. Бу турда биз ҳам, "Ювентус" ҳам очко йўқотдик. Тўғри, туринликлар дуранг ўйнаганликлари боис бир очкога ўтиб кетишди".

"Ха, биз дербини бой бердик, лекин Скудетто ғолиблиги учун кечаётган пойгани эмас".

"Милито жуда қийин ҳолатда турганига қарамай, вазиятдан унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол қилиб кета олди. Ўша вазиятга қадар биз бир неча бор гол уриб олишимиз мумкин эди. Аммо улар бизни қарши ҳужумда тутишди. Абате икки йил олдинги ўйинда ҳам Милитога қарши ҳудди шундай хатога йўл қўйганди".

"Балки иккинчи бўлимда Робиньони туширишим керакмиди? Аммо Пато яхши ўйнаётганди. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳам бемалол ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди. Бироқ яратган вазиятларимиз у қадар хавфли кўриниш олмади. Устига-устак, "Интер" дарвозабони бир неча ажойиб сейвлар амалга оширди".

"Бир сўз билан айтганда эса, "Милан" футбол ўйнади, "Интер" эса ҳимояланди", — дея "Милан" мураббийи сўзларини Football Italia нашри келтиради.

Манба: soccer.ru
Киритилди: 17:25, 16.01.2012.
Ўқилди: 20558 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.