Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

"Наполи" ҳам ғалаба қозона олмади

Баҳо:
+ | -

Неаполда Италия чемпионати 18-турининг охирги учрашуви якунланди. “Наполи” ҳам турнир етакчиларининг анъанасини давом эттирди ва аутсайдер билан ўз майдонида дуранг ўйнади.

Айтиш керакки, “Наполи”нинг ҳужумдаги ўйинлари бугун қовушмади. Аксинча, “Болонья” узоқ вақт ҳисобда олдинда борди ва ҳатто ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Марко Ди Вайо икки марта жуда қулай имкониятга эга бўлди. Мезбонлар эса атиги пенальтидан ҳисобни тенглаштира олдилар холос. Ҳимоячининг қўлига теккандан сўнг белгиланган пенальтини Эдисон Кавани аниқ амалга ошириб, голлари сонини 11 тага етказиб олди.

Наполи – Болонья – 1:1

Голлар: 0:1 – Аквафреска (14), 1:1 – Кавани (72, пенальти).

НАПОЛИ: Де Санктис, Ароника, Каннаваро, Кампаньяро (Суньига, 56), Доссена, Гаргано, Ҳамшик, Инлер (К. Лукарелли, 89), Мажжо (Варгас, 83), Пандев, Кавани.

БОЛОНЬЯ: Жийе, Черубин, Антонссон, Морлео, Раджи (Х. Креспо, 71), Пульцетти (Гарич, 75), Таидер, Перес, Мудингайи, Аквафреска (Рамирес, 72), Ди Вайо.

Огоҳлантиришлар: Мудингайи (36), Морлео (66), Черубин (77), Ди Вайо (80), Доссена (89).

Агар, тугалланмай қолган учрашув ўйналиб, унда “Рома” ғалаба қозонгудек бўлса, “Наполи” еттинчи ўринга тушиб кетади.  

Киритилди: 02:44, 17.01.2012.
Ўқилди: 27703 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.