Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Cанжар Турсунов: "Биз Премьер Лигага чиқа оламиз"

Баҳо:
+1 | -

“Волга”дан “Алания”га келиб қўшилган ҳамюртимиз Санжар Турсунов янги жамоаси билан машғулотларга киришиб кетди. Жамоа таркиби иккига бўлиниб, назорат учрашувда қатнашгач, клуб расмий сайти ходимлари Санжардан қисқа интервью олишди. 

- Илк таассуротлар жуда илиқ. Ёмон ўйнамадик, тезкорлик ҳам қониқарли. Етарли имкониятлар ҳам бўлди, лекин фойдалана олмадик, - деб ўйинга нисбатан изоҳ берди Санжар Турсунов

- Бугун сен ҳар икки жамоа сафида ҳам ҳаракат қилдинг – биринчи тайм “кўклар” таркибида, иккинчи таймда “сариқлар”?

- Ҳа, танаффус пайтида мураббий мени нариги жамоага ўтказишга қарор қилди. Менимча, ҳар икки жамоада ҳам ўйнаш ноқулай бўлмади.  

- Гол ура олмаганинг учун хафа эмасмисан?

- Йўқ. Дуранг ўйнадик, дема кдўстлик ғалаба қозонди.

- Жамоага киришиб кетдингми?

- Мени ажойиб кутиб олишди. Илк кунлардан жамоадошларим билан тил топишиб кетганмаг. Хавотир олманг, кўникиш борасида муаммо бўлмайди. 

- “Алания” ҳақида илк таассуротлар қандай?

- Клубда тартиб интизом жуда қаттиқ экан.

- Сен футбол шуғулланишни Тошкентда бошлагансан. Миржалол Қосимов билан танишмисан?

- Ҳа, менинг илк футбол йўлим “Пахтакор”да кечган. Қосимов шахсан танийман, лекин “Алания”га келиш олдидан у билан гаплаша олмадим. У жамоаси билан йиғинга кетган эди.

- Премъер лигадан биринчи лигага тушганинг учун афсус қилмаяпсанми?

- Умид қиламанки, бу вақтинча. Худо мадад берса, биз олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз ва олий дивизионга чиқамиз. Бу ерда яхши футболчилар йиғилган, демак биринчи ўринни олиш қўлимиздан келади. 

Киритилди: 22:56, 19.01.2012.
Ўқилди: 23130 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.