Кириш Регистрация

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2016/2017

37-тур, 14.05.2017, соат 23:00. Бош ҳакам: Альберто Ундиано Мальенко (Памплона)

РЕАЛ МАДРИД

Начо (10)
Криштиану Роналду (23, 78)
Тони Кроос (84)

4 : 1

СЕВИЛЬЯ

Стефан Йоветич (48)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01. Кейлор Навас (G)
06. Начо
05. Рафаель Варан
04. Серхио Рамос
20. Марко Асенсио
08. Тони Кроос
10. Хамес Родригес
23. Данило
16. Матео Ковачич
07. Криштиану Роналду
21. Альваро Мората
  01. Серхио Рико (G)
05. Клеман Ленгле
06. Даниэль Каррису
21. Николас Пареха
24. Габриэль Меркадо
04. Матиас Краневиттер
15. Стивен НЗонзи
22. Франко Васкес
20. Витоло
11. Хоакин Корреа
16. Стефан Йоветич
ЗАҲИРА
13. Кико Касилья (G)
15. Фабиу Куэнтрау
19. Лука Модрич
22. Иско
14. Каземиро
09. Карим Бензема
17. Лукас Васкес
  13. Давид Сориа (G)
32. Диего Гонсалез
12. Виссам Бен-Йеддер
14. Вальтер Монтойя
07. Микаэль Крон-Дели
38. Хосе Мена
09. Лусиано Виетто

Матн

'
"Барса" ҳам сафарда "Лас-Пальмас" устидан зафар қучди
90+2'
Ўйин тугади. "Реал" муҳим ўйинда ғалаба қозонди ва чемпионлик йўлида муҳим қадам ташлади
90+2'
"Мадрид" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли эмас
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
87'
Вууууууҳ! Крооснинг узатмасидан кейин Начо чап қанотдан жарима майдончасига кириб, Асенсиога узатма берди. Марконинг зарбасини Рико эгаллаб олди
84'
ГООООООЛ! Тони Кроос, 4:1! Начо чап қанотдан ҳужумга қўшилди ҳамда орқароққа узатма берди. Германиялик футболчи кучли бўлмаган зарба билан дарвозани ишғол қилди!
83'
Лукас Васкес сариқ олди
82'
Вууууҳ! Модричнинг узатмасидан кейин Васкес жарима майдончасининг ўнг қанотида тўпни қабул қилди ва ўзи зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
81'
Васкес ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, орқароққа пас берди. Ҳимоячи тўпни эгаллаб олди
80'
Корреа ва Начо огоҳлантириш олди
78'
ГОООООООЛ! Криштиану Роналду, 3:1! Тони Кроос чап томондан жарима майдончасига кирди ва тўпни орқароққа етказди. Роналдунинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб, тўрга бориб тушди. Биринчи бўлимда Йоветичнинг худди шундай зарбасидан кейин тўп тўсин ва устун кесишган жойига тегиб қайтганди
77'
Васкес офсайдда қолди
75'
Роналдуга нисбатан жарима майдончасининг ўнг томонида фол ишлатилди. Жаримадан етказилган узатмага Рамос бош билан зарба берди. Тўп ҳимоячининг юзига тегиб қайтди
73'
"Севилья"дан хавфли ҳужум. Корреа чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Навас тўпни эгаллаб олди
72'
Неймар бугун хет-трикни расмийлаштирмоқда. Альбанинг узатмасидан кейин бирга-бир вазиятда "Лас-Пальмас" дарвозасини ишғол қилди
72'
"Реал"да ўзгариш: Ковачич ўрнига Лука Модрич тушди
70'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар хавфли вазиятни бартараф этишди
67'
Неймар гол урди ва "Лас-Пальмас" - "Барса" ўйинида ҳисоб 1:3га етди
66'
Роналду жаримадан хавфли зарба йўллади. Рико тўпни мушти билан уриб юборди
65'
Чап қанотда Асенсиога нисбатан фол ишлатилди
63'
"Лас-Пальмас" "Барселона" дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни қисқартирди.
61'
Васкес ўнг қанотдан етказган узатимани Серхио Рико эгаллаб олди
60'
"Реал"да 2та ўзгариш: Хамес Родригес ўрнига Лукас Васкес, Мората ўрнига Каземиро тушди
58'
"Севилья" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
54'
Жарима майдончасига кираётган Йоветичга юқоридан узатма берилди. Стефан офйсайдда қолган деб топилди
53'
"Реал" футболчилари ажойиб қарши ҳужум ташкил қилишди. Роналдунинг узатмасидан кейин Хамес жарима майдончасига кирди, аммо тўпни ўзига бўйсундира олмади негадир
49'
ГООООООЛ! Стефан Йоветич, 2:1! "Севилья" футболчилари рақиб жарима майдончаси ташқарисида чиройли комбинация ташкил қилишди. Витолодан узатма қабул қилган Йоветич 18 метрлардан айланма зарба билан дарвозани ишғол қилди. Бу сафар Навас ожиз қолди
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди
46'
"Севилья"да ўзгариш бўлди: Пареха ўрнига Вальтер Монтойя тушди
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Севилья" 2:0, танаффус
40'
ВУУУУУУҲ! Яна Навас қутқармоқда! Андалусияликлар қисқа пас орқали жарима майдончасига кириб келишди. Йоветич бирга-бир вазиятда берган зарбасини Кейлор қайтарди! Қойил
39'
Данило сариқ карточка олди
33'
Криштиану Роналдунинг формаси йиртилди. У янги формани тезда кийиб олди
32'
ВУУУУУУУҲ! Йоветич! У жарима майдончасига кирди ва "парашют" услубида зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтмоқда!
31'
ВУУУУУУУҲ! Хоакин Корреа ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, деярли бирга-бир вазиятда зарба берди. Навас қутқарди!
30'
Ўнг қанотда белгиланган жарима зарбасини Хамес кучли тарзда амалга оширди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди
28'
"Лас-Пальмас" - "Барселона" ўйинининг 25 ва 28-дақиқаларида Неймар ҳамда Суарес рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Каталонияликлар ҳам 2та тўп фарқи билан олдинда боришмоқда
23'
Хамеснинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли зарбасидан сўнг, Рико тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Бироқ қайтган тўпни Роналду бўш қолган дарвозага осонликча йўллади
23'
ГОООЛ!!! Роналду!!!
20'
Йоветич йўллаган зарбадан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди
19'
Асенсио жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, бироқ анча ноаниқ
15'
Реалнинг бурчак зарбаси хавфли бўлди. Аммо Ковачичнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
10'
Қизиқ ҳолат юз берди. Бош ҳакам жарима майдони марказига яқин жойда жарима зарбаси белгилади. Севилья футболчилари жонли деворни тузмоқчи бўлиб турганида, Начо кутилмаганда зарба йўллаб, бўш дарвозага тўпни йўллади
10'
ГОООЛ!!! Начо!!!
9'
Мората дарвозабон билан юзма-юз чиқди, бироқ зарба беришга улгурмади. Рико тўп йўлини тўсиб қолди
7'
Мората оширган тўпни Роналду қайчи услубида дарвозага йўлламоқчи эди, аммо офсайд
5'
Севильянинг дастлабки ҳужуми зарбагача етиб бормади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
3'
Роналдунинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
1'
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол мухлислари. "Реал" - "Севилья" ўйини бошланди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.