Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2017/2018

3-тур, 9 сентябрь, 16:00

РЕАЛ МАДРИД

Лукас Васкес (36)

1 : 1

ЛЕВАНТЕ

Иви Лопес (12)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Кико Касилья (Д)
12.Марсело
06.Начо
02.Даниэль Карвахаль
15.Тео Эрнандес
04.Серхио Рамос
08.Тони Кроос
18.Маркос Льоренте
20.Марко Асенсио
17.Лукас Васкес
09.Карим Бензема
  01.Рауль Фенрандес (Д)
03.Тоньо
02.Иван Лопес
06.Хема Родригез
04.Робер Пьер
15.Серхио Постиго
24.Хосе Кампанья
08.Жефесон Лерма
23.Жасон Ремесейро
17.Алекс Алегрия
14.Иви Лопес
ЗАҲИРА
30.Лука Зидан (Д)
03.Хесус Вальехо
24.Даниэль Себальос
14.Каземиро
22.Иско
23.Матео Ковачич
11.Гарет Бэйл
  13.Ойер Олазабаль (Д)
22.Антонио Луна
19.Педро Лопес
10.Энис Барди
20.Саша Лукич
07.Саму
21.Эммануэль Боатенг
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Марсело (89)
 

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Реал" кутилмаганда ўз уйида очко йўқотди. "Мадрид" - "Леванте" 1:1.
90+3'
ВУУУУҲ! Кроооссс! Тони жарима майдончаси ташқарсиидан зарба берди. Тўп устунга тегиб майдонни тарк этди
90+3'
"Леванте" ўткир бурчак остида хавфли зарба берди. Касилья тўпни эгаллади
90+2'
Тео Эрнандес чап қанотдан тўғри дарвозабонга узатма берди.
90+2'
Қўшимча дақиқаларнинг дастлабкиси ортда қолди. Яна 3 дақиқа...
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
89'
Қизиқ! Марсело майдондан четлатилди. Бразилиялик футболчи ҳимоячи билан тўқнашув пайтида рақибининг бошига тепибди.
89'
ВУУУУУҲ! Марсело жарима майдончаси чизиғи устида кучли зарба берди. Тўп олис бурчак томон кетаётганди. Рауль маҳорат билан қайтарди!
87'
ВУУУУУУУҲ! Омад меҳмонлар томонида бўлди. Иско ўнг қанодан ҳаволатиб узатма берди. Бэйл баланд сакраб бош билан зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди!
85'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Начо бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
82'
Вууууҳ! Иско-Бэйл-Асенсио комбинациясидан кейин Марко рақиб жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Рауль тўпни қўлидан чиқариб юборди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
82'
"Леванте" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ўта самарасиз
81'
Кико Касилья қалтис ҳаракат қилди. Олдинга чизиққа етказилган узатмага "Реал" дарвозабони чиқиб борди, аммо тўп учун курашда "Леванте" футболчиси Карвахал ва дарвозабондан устун келди. Натижада у бўш дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. Карвахаль бир амаллаб хавфни бартараф этди
80'
Асенсио Искони яккама-якка вазиятга чиқарувчи узатма берди. Аммо ярим ҳимоячи буни кутмаганди шекилли, тўпга ета олмади
79'
Кроос томонидан етказилган узатмани дарвозабон мушти билан уриб юборди
78'
"Реал" рақиб жарима майдончасининг ўнг томонидан жарима зарбаси тепади
78'
"Леванте" футболчиси офсайдда қолди. Бу ўйинда биринчи марта
76'
Иско Бэйл билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирдию, аммо ярим ҳимоячи офсайдда қолганди
74'
Карвахаль олис масофадан зарба берди. Рекошет ҳолатда борган тўп Рауль учун қийинчилик туғдирди. Фернандес тўпни эгаллаб олди
72'
"Реал"да ўзгариш: Лукас Васкес ўрнига Матео Ковачич туширилди
72'
"Мадрид" навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз
71'
Оҳо! Асенсио ўнг қанотдан "Леванте" жарима майдончасига кириб келди ва олис устун томон зарба берди. Анча ноаниқ
70'
Карвахаль ўнг қанотдан зарба-узатма берди. Рауль тўпни эгаллаб олди
68'
"Леванте"да учинчи ўзгариш: Иви Лопес ўрнига Саму тушди
66'
Дани Карвахаль сариқ карточка олди. Майдон марказида Лермани йиқитди
65'
Тони Кроос олис масофадан аниқ зарба берди. Рауль тўпни эгаллади
63'
Иско жарима майдончасига кираётган Асенсиога узатма берди. Марко бироз тўпга ета олмади
62'
"Реал"да ўзгариш: Льоренте ўрнига Иско тушди
62'
Вуууҳ! Васкес ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Бэйл бош билан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
60'
Боатенг огоҳлантирилди
58'
"Реал" кетма-кет иккита бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар яхши ҳимояланишмоқда
55'
"Леванте"да ўрнига Алекс Алегрия ўрнига Эммануээль Боатенг тушди
54'
Энди майдон эгалари бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳужумда фол — хавфли ўйин намойиш қилинди. Рамос ҳимоячининг юзига тепиб юборди ва сариқ карточка олди.
52'
"Леванте" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бэйл бош билан тўпни қайтарди
50'
"Леванте" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Алегрия жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Кико Касилья тўғри позиция танлади ва тўпни эгаллади
46'
Иккинчи бўлим бошланиб кетди. Давом этамиз
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб — 1:1. Танаффус
45+2'
Тони Кроос жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба берди. Фернандес зарбани қайтариб, сўнгра тўпни майдон ташқарисига уриб юборди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
ВУУУУУУУУҲ! Олис масофадан етказилган узатма натижасида Бэйл бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Рауль ажойиб сэйв билан хавфни бартараф этди
43'
"Реал" ижросидаги навбатдаги бурчак тўпи хавфли бўлди. Бэйл баланд сакраб бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ
36'
ГОООООЛ! Лукас Васкес, 1:1! Мадридликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Рамос томонидан бош билан берилган зарбани дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Васкес дарвозага жойлаб қўйди
32'
Иви Лопес жаримадан дарвоза томон зарба берди. Бироз ноаниқ
29'
Тео Эрнанес чап қанотдан ҳужумга қўшилди ва дарвоза олдига узатма берди. Рауль тўпни эгаллаб олди
28'
Бензема ўрнига Гарет Бэйл тушди
27'
Карим Бензема кутилмаганда жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди
27'
Зидан шогирдлари ҳозирча рақиб дарвозаси томон йўл ола билишмаяпти
20'
"Леванте"да мажбурий ўзгариш: Иван Лопес жароҳат олди. Унинг ўрнига Педро Лопес тушди
19'
Льоренте жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Анча ноаниқ
17'
Марсело чиройли узатма билан Тео Эрнандесни рақиб жарима майдончасига бошлади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
16'
Мезбонлар бир дақиқада иккита қанотдан 2та ҳужум ташкил қилишди. Ҳар сафар Рауль Фернандес тўпни эгаллаб олди
14'
"Реал" тезда ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Бензема рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва Асенсиога қолдирди. Марконинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди
12'
ГОООООООООЛ! Иви Лопес, 0:1! "Леванте" футболчиси аутдан тўпни "Реал" жарима майдончасига улоқтириб берди. Иви Лопес дарвозабон майдончасида тўпни қабул қилиб, сўнгра рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. "Реал" ҳимоячилари бундай "стандарт"ни кутишмаганди...
11'
Меҳмонлар бурчак тўпи ишлашди ва уни ўйинга киритишди. Касилья мушт билан тўпни нариги қанотга уриб юборди
10'
"Леванте" ўнг қанотдан яхши ҳужум ташкил қилди. Мадридликлар хавфни бартараф этишди
6'
"Мадрид" тўпни назорат қилмоқда
3'
Бензема Кроос билан "девор" ўйнаб, рақиб жарима майдончасига кириб борди, аммо ҳимоячи сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
2'
Асенсио рақиб жарима майдончаси ташқарисида чиройли узатма билан Марселони бирга-бир вазиятга чиқаришга уринди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолишга муваффақ бўлди
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Леванте" футболчилари киритиб беришди
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Учрашув Тошкент вақти билан 16:00да старт олади. Ўйиндан матнли онлайн трансляцияни бошладик. Учрашув UzReport телеканали орқали жонли трансляция қилинишини эслатиб ўтамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! ФИФА кунлари якунига етиб, яна Европа миллий чемпионатлари давом эттирилади. Бугун эътиборимизни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионига қаратамиз. "Реал" ўз уйида "Леванте"ни қабул қилмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.