Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2017/2018

4-тур, 17 сентябрь, соат 23:45

РЕАЛ СОСЬЕДАД

Кевин Родригес (29)

1 : 3

РЕАЛ МАДРИД

Борха Майораль (19)
Кевин Родригес (36-автогол)
Гарет Бэйл (61)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Херонимо Рульи (Д)
15.Ариз Элустондо
03.Диего Льоренте
20.Кевин Родригес
16.Каналес
10.Хаби Прието
08.Аднан Янузай
04.Ильяраменди
17.Сурутуса
19.Альваро Одриозола
12.Виллиан Хосе
  01.Кейлор Навас (Д)
04.Серхио Рамос
02.Даниэль Карвахаль
05.Рафаель Варан
15.Тео Эрнандес
20.Марко Асенсио
10.Лука Модрич
21.Борха Майорал
14.Каземиро
22.Иско
11.Гарет Бэйл
ЗАҲИРА
13.Тоньо Мартинес (Д)
24.Де Ла Белья
05.Игорь Зубелдия
14.Рубен Пардо
07.Хуанми
09.Иманоль Агиррече
11.Карлос Вела
  13.Кико Касилья (Д)
06.Начо
18.Маркос Льоренте
24.Даниэль Себальос
29.Франчу
17.Лукас Васкес
19.Ашраф Ҳакимий

Матн

90+6'
Ўйин якунланди. "Реал Мадрид" муҳим ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 8тага етказиб олди
90+3'
"Реал"да ўзгариш: Тео Эрнандес ўрнига Начо тушди
90+1'
ВУУУҲ! Қарши ҳужумда Хуанми яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Аммо жарима майдончаси остонасида Варан ундан тўпни олиб қўйди
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90'
Вуууҳ! Карлос Вела жарима майдончаси чизиғи устдан кучли зарба берди. Ноаниқ
88'
Меҳмонлар тезкор қарши ҳужумга ўтишди, аммо Карвахаль Искога аниқ узатма бера олмади
86'
"Реал"да ўзгариш: Асенсио ўрнига Себальос туширилди
82'
Асенсио мезбонлар дарвозасини ишғол қилди, аммо гол инобатга олинмади. Сабаби - офсайд!
81'
Оҳо! "Реал Сосьедад"дан хавфли ҳужум. Чап қанотдан етказилган узатмани Виллиан Хосе жарима майдончаси ичида дарвоза томон йўллади. Навас ўз ўрнида
80'
Мезбонларнинг ҳужуми. Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмага Агирретче бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
77'
"Реал Сосьедад"да ўзгариш: Аднан Янузай ўрнига Агирретче туширилди
76'
Вуууууҳ! "Реал" кетма-кет 2та хавфли ҳужум ташкил қилди. Дастлаб қарши ҳужум пайтида Асенсио чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси ичидаги Бэйл томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Кейинги ҳужум пайтида Исконинг жарима майдончасига берган узатмасидан кейин Васке бирга бир вазиятда дарвозабонни доғда қолдира олмади
75'
"Реал"да дастлабки ўзгариш: Майораль ўрнига Лукас Васкес туширилди
74'
Иско жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
71'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Бэйл бош билан қайтарган тўпни Родригес ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Бироз ноаниқ
69'
"Реал Сосьедад"да ўзгариш бўлди. Прието ўрнига Хуанми туширилди
68'
Мезбонлар ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Виллиан Хосе Каземирога нисбатан фол ишлатди
66'
Қарши ҳужум пайтида Тео Эрнандес яккама-якка вазиятга қочиб кетаётган эди, аммо кутилмаганда йиқилиб тушди. Натижада хавфли вазият йўққа чиқди
66'
"Сосьедад" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мадриддиклар хавфни бартараф этишди
64'
Каземиро огоҳлантирилди
61'
ГОООООООЛ! Гарет Бэйл, 1:3! Иско узоқ масофадан ажойиб узатма билан уэльслик футболчини олдинга бошлади. Гарет тезликда ҳимоячидан ўтиб кетиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва посбонни доғда қолдирди!
57'
"Реал Сосьедад"да ўзгариш: Каналес ўрнига Карлос Вела туширилди
57'
Серхио Каналес жарима майдончаси ташқарисидан анча ноаниқ зарба берди
55'
Карвахаль ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига етказди. Асенсио тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Рульи рекошет ҳолатда борган тўпни эгаллашга муваффақ бўлди
53'
Майдон эгалари жарима тўпини ўйинга киритишди. Льоренте жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Кейлор Навас тўпни эгаллади
52'
ВУУУУУҲ! Асенсионинг узатмасидан кейин Майораль ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва кучли зарба йўллади. Дарвозабон қайтарган тўпга Борханинг ўзи етиб борди ва яқин масофадан яна зарба берди. Бу сафар ноаниқ
50'
Вууууҳ! "Реал Сосьедад" бурчак тўпини ўйинга киритди ва Льоренте бош билан хавфли зарба берди. Навас тўпни эгаллаб олди
48'
Баскларнинг ҳужуми пайтида ҳужумчи "Реал" дарвозаси олдида йиқилди. ҲАкам пенальти белгилашга жазм этмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 1:2. Танаффус
45+3'
Майораль офсайдда қолди
45+1'
Аднан Янузай сариқ карточка олди. Ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
44'
Модрич жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба берди. Рульи ҳам ажойиб сэйв билан тўпни ён томонга уриб юборди. Асенсио яна бир марта жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
43'
Асенсио олис масофадан зарба беришга қарор қилди. Тўп олис устун томондан майдонни тарк этди
42'
Ильяраменди огоҳлантириш олди. У майдон марказида Искони қўллари билан тортиб қолди
38'
Марко Асенсио сариқ карточка олди
36'
ГООООООЛ! Кевин Родригес, 1:2, автогол! "Реал" эса қарши ҳужумда мезбонларни жазолади. Майораль бир ҳимоячини алдаб ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Родригес тўпни қайтариш чоғида ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди
35'
ВУУУУУУҲ! Дарвоза тўсини "Реал"ни голдан қутқармоқда! "Сосьедад" ўзининг биринчи голи каби комбинация ташкил қилди. Зарбани тўсин ўзига қабул қилди
34'
Вууууҳ! Навбатдаги "стандарт" "Реал"га мувафаққият келтириши мумкин эди. Бурчак тўпидан сўнг ташкил этилган навбатдаги ҳужумда Каземиро бош билан хавфли зарба йўллади. Дарвозабон қийинчилик билан зарбани қайтарди
31'
Ўйинда тўхталиш юзага келди. Дарвоза ортида ишлаётган оператор жароҳат олди шекилли, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
29'
ГООООООЛ! Кевин Родригес, 1:1! Сан-себастьянликлар аниқ узатмалар орқали тўпни узоқ вақт назорат қилишди ва ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Одриосола юқоридан етказиб берган узатмани Родригес урга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп Наваснинг қўллари орқали узоқ бурчакка бориб тушди.
26'
Мадридликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Тўп майдон марказига қайтарилди
23'
Вуууҳ! Марказдан етказилган узатма натижасида Каналес яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, аммо ярим ҳимоячи тўпга бироз ета олмади
22'
"Реал" кетма-кет 73та ўйиндан бери гол уриб келмоқда. Ушбу серия бўйича Зидан шогирдлари жаҳон рекордини такрорлашди
19'
ГООООООЛ! Борха Майораль, 0:1! "Реал" бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда "Сосьедад" хавфни бартараф этгандек кўринди, аммо меҳмонлар ҳужумни давом эттиришди. Серхио Рамос жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб, чалқанча услубда зарба бермоқчи бўлганида, Майораль ўша жойда пайдо бўлди ва дарвозани ишғол қилди!
17'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди, Виллиан Хосе 20 метрлардан аниқ зарба йўллади. Навас тўпни эгаллаб олди
16'
Вууууҳ! Тео чап қанотдан мезбонлар жарима майдончасига кириб келди ва 11 метрли нуқта устига узатма берди. Асенсионинг зарбаси йўлига ҳимоячи ўзини ташлади ва хавфни бартараф этди
13'
Тео Эрнандес чап қанотдан "Сосьедад" жарима майдончасига кириб келди ва йиқилди. Ҳакам пенальти деб ҳисобламади бу вазиятни
8'
Модричнинг узатмасидан кейин Карвахаль ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб келиб узатма берди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
7'
Бакслар ҳимояга ётиб олмоқчи эмаслар. Улар ҳам дадил олдинга боришмоқда
5'
Зиданнинг асосий фалсафасига кўра, жамоа дастлабки дақиқаларда кучли ўйин кўрсатиб, рақиб дарвозасига гол уриб олиши лозим. Кейин ўйин "Мадрид" учун анча осон кечади. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун меҳмонлар ташаббусга эга бўлишмоқда.
3'
Бурчак тўпи ўйинга киритилган пайтда ҳужумда фол ишлатилди
2'
Карвахаль ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб келди ва дарвоза олдига узатма берди. Бурчак тўпи
1'
Ўйинга старт берилди. Тўпни ўйинга мезбонлар киритиб беришди.
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Бугун "Реал" қора рангли формада ўйнайдиган бўлди
'
Бугун "Реал"га Роналдудан ташқари Марсело, Бензема, Тони Кроос ёрдам бера олишмайди. Бу эса анча жиддий йўқотишлар ҳисобланади.
'
Сан-Себастьян шаҳрида "Аноэта" стадионида тўп суриш ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдиради. Басклар ҳар бир жамоага қарши жиддий қаршилик кўрсатишади. "Реал Сосьедад" ушбу мавсумда Ла лигада 100 фоизлик натижа билан 2-ўринда бормоқда. "Реал" эса 2та дуранг ўйнаб, 4 очко йўқотишга улгурди. Ҳа, Роналдунинг 4та ўйиндан иборат дисквалификацияси "Мадрид" учун оғриқли кечмоқда. Кўрамиз, бугун Зидан шогирдлари навбатдаги синовдан қандай ўтишар экан.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания чемпионатининг 4-тури доирасида "Реал Сосьедад" жамоаси ўз майдонида "Реал Мадрид"ни қабул қилмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.