Кириш Регистрация
03/11 00:45 Аталанта 0-3 Парма
03/11 01:00 Депортиво 2-1 Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл 0-1 Эвертон
03/11 12:45 Ньюкасл Жетс 2-4 Шангхай Порт
03/11 15:00 Чонбук Моторс 2-0 Жоҳор Дорул Таъзим
03/11 15:00 Кашива Рейсол 2-0 Тэжон Хана Ситизен
03/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Ратчабури
03/11 15:00 Конган Ханой 0-0 Кёто Санга
03/11 15:00 Порт 7-4 Бейжинг Гуоан
03/11 18:45 Ист Бенгал 0-2 Ас-Сийб
03/11 21:00 Истиқлол 1-0 Аш-Шамол
03/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 0-3 Аш-Шорта
03/11 22:45 Шахтёр 0-1 Спортинг
03/11 22:45 Галатасарой 2-0 Штутгарт
03/11 23:15 Ал-Ҳилол 2-0 Шабаб ал-Аҳли
04/11 01:00 Барселона 3-0 Астон Вилла
04/11 01:00 Фейеноорд 0-3 Интер
04/11 01:00 Буде-Глимт 0-0 Лилль
04/11 01:00 ЛАСК 4-0 Слован
04/11 01:00 Ман. Юнайтед 3-2 Рома
04/11 01:00 Вильярреал 0-6 ПСЖ
04/11 01:00 Атлетико 0-2 Бавария
05/11 18:30 Бунёдкор - Хоразм

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентга Роналдусиз келган «Ан-Наср»га теннисча ҳисобда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасининг 4-туридан ўрин олган учрашувда “Пахтакор” ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоасига 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувни фаол бошлаган “Пахтакор” 10-дақиқада бурчак зарбасини амалга оширди, аммо стандарт вазиятдан унумли фойдалана олмади. 11-дақиқада Чинеду ҳисобни очишга яқин келди. Унинг хавфли зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди.

14-дақиқада Собирхўжаев ҳам қулай вазиятга чиқиб бораётган эди, бироқ сўнгги паллада “Ан-Наср” ҳимоячиси тўпни олиб қўйди.

15-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Ал-Ҳамдан жамоасини олдинга олиб чиқди — 0:1. Орадан икки дақиқа ўтиб, “Пахтакор” ҳимоясидаги қўпол хатодан фойдаланган “Ан-Наср” иккинчи голни ҳам киритди — 0:2.

26-дақиқада Мозговой рақиб дарвозасини ишғол этди. Бироқ ҳакамлар VAR ёрдамида вазиятни текшириб, офсайд сабабли голни бекор қилишди.

32-дақиқада Жоау Фелиш яна бир бор “Пахтакор” дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни йириклаштирди — 0:3.

Шунга қарамай, “шерлар” таслим бўлишмади. 36-дақиқада Насруллаев қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Фламарион эса чап оёқда аниқ зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди — 1:3.

Иккинчи бўлимни “Пахтакор” ҳисобдаги фарқни қисқартириш умидида бошлади. Бироқ 53-дақиқада “Ан-Наср” яна гол уриб, устунлигини мустаҳкамлади — 1:4.

58-дақиқада тошкентликлар хавфли ҳужум ташкил этишди, аммо вазият гол билан якунланмади.

62-дақиқада меҳмонлар яна бир бор қарши ҳужумда тошкентликларни жазолашди — 1:5. Шу тариқа, саудияликлар ҳисобдаги устунликни янада оширишди.

75-дақиқада “Пахтакор” жавоб голини киритди. Ҳамдамов рақиб дарвозабони устидан тўпни ошириб ташлаб, чиройли гол муаллифига айланди — 2:5.

Бироқ 79-дақиқада “Ан-Наср” яна бир гол уриб, ҳисобни 2:6 кўринишига келтирди.

88-дақиқада Ибрагимов дарвоза томон зарба йўллади, аммо тўп нишонга аниқ бориб тушмади. 

Шу тариқа, “Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасининг 4-турида ўз майдонида “Ан-Наср”га 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Элит ОЧЛ. Ғарб минтақаси, 4-тур

“Пахтакор” — “Ан-Наср” — 2:6

Голлар: Фламарион (36), Ҳамдамов (75) — Ал-Ҳамдан (15), Жоау Фелиш (17, 32), Аббдуллоҳ ал-Амрий (53), Абдулраҳмон Ғариб (62), Анхело (79).

“Пахтакор”: Назаров, Каримов, Абдумажидов, Таҳсин, Насруллаев, Бўриев, Мозговой, Собирхўжаев, Фламарион, Ресан, Чинеду.

“Ан-Наср”: Бенту, Наваф, Амри, Мартинез, Аман, Яҳё, Саму, Анжело, Фелиш, Мане, Ал-Ҳамдан.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:49, 02.11.2026.
Ўқилди: 2414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик