Миланнинг "Интер" клуби Федерико Димарко билан шартномани 2028 йил июнига қадар узайтириш опциясини фаоллаштирди. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо ўзининг Telegram каналида хабар берди.
Журналистнинг таъкидлашича, энди клуб футболчи билан янада узоқ муддатли янги шартнома имзолаш бўйича музокараларни бошлайди. Романо маълумотларига кўра, бу борадаги учрашувлар аллақачон режалаштирилган.
Федерико Димарко 2021 йилда "Верона"дан ўтганидан буён "Интер" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу мавсумда клуб сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширди.













