Кириш Регистрация
03/11 00:45 Аталанта 0-3 Парма
03/11 01:00 Депортиво 2-1 Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл 0-1 Эвертон
03/11 12:45 Ньюкасл Жетс 2-4 Шангхай Порт
03/11 15:00 Чонбук Моторс 2-0 Жоҳор Дорул Таъзим
03/11 15:00 Кашива Рейсол 2-0 Тэжон Хана Ситизен
03/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Ратчабури
03/11 15:00 Конган Ханой 0-0 Кёто Санга
03/11 15:00 Порт 7-4 Бейжинг Гуоан
03/11 18:45 Ист Бенгал 0-2 Ас-Сийб
03/11 21:00 Истиқлол 1-0 Аш-Шамол
03/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 0-3 Аш-Шорта
03/11 22:45 Шахтёр 0-1 Спортинг
03/11 22:45 Галатасарой 2-0 Штутгарт
03/11 23:15 Ал-Ҳилол 2-0 Шабаб ал-Аҳли
04/11 01:00 Барселона 3-0 Астон Вилла
04/11 01:00 Фейеноорд 0-3 Интер
04/11 01:00 Буде-Глимт 0-0 Лилль
04/11 01:00 ЛАСК 4-0 Слован
04/11 01:00 Ман. Юнайтед 3-2 Рома
04/11 01:00 Вильярреал 0-6 ПСЖ
04/11 01:00 Атлетико 0-2 Бавария
05/11 18:30 Бунёдкор - Хоразм

Харри Кейн: «Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш — менинг катта орзуим»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн фаолиятидаги кейинги катта мақсадлари ҳақида гапирди. У Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни ва Англия терма жамоаси билан соврин қўлга киритишни орзу қилаётганини таъкидлади.

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер «Олтин тўп»ни қўлга киритган Кейнни табриклаб, ундан фаолиятидаги навбатдаги катта мақсадини сўради.

«Олтин тўп» билан табриклайман, Харри! Сен бу мукофотга ҳақиқатан ҳам муносиб эдинг. Энди фаолиятингдаги навбатдаги катта соврин қайси бўлади?

Фақат Премьер-лиганинг голлар бўйича рекордини янгиламоқчиман, деб айтма. «Бавария» билан янги шартнома имзола. Раҳмат!» — деди Ширер.

Кейн эса собиқ футболчига миннатдорлик билдириб, яқин орада Англия чемпионатига қайтишни режалаштирмаётганига ишора қилди.

«Табрик учун раҳмат. Кейинги катта мақсадим — шу суръатда давом этиш. Албатта, Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш — менинг катта орзуим. Сўнгги йилларда бу мақсадга яқин келдик, айниқса, «Бавария»га ўтганимдан кейин. Жамоамиз янада кучайиб бораётганини ва мақсадимизга тобора яқинлашаётганимизни ҳис қиляпман. Бу ажойиб бўларди.

Яқин вақт ичида Премьер-лиганинг рекорди янгиланади, деб ўйламайман. Шунинг учун Алан ҳозирча хавотир олмаса ҳам бўлади.

Шубҳасиз, энг катта орзум — Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш, шунингдек, Англия терма жамоаси билан соврин қўлга киритиш. Бу Европа ёки жаҳон чемпионати бўлиши мумкин. Олдинда ҳали кўп ишлар турибди ва келажакда мени нималар кутаётганини интиқлик билан кутяпман», — деди Кейн.

Маълумот учун, Англия Премьер-лигасидаги энг кўп гол уриш рекорди Алан Ширерга тегишли. У ҳисобида 260 та гол бор. Харри Кейн эса 213 та гол билан иккинчи ўринда бормоқда.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:25, 03.11.2026.
Ўқилди: 313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик