Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Вадим Абрамов Жалолиддинов, молиявий муаммо ва ҳужумчи танқислиги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК (2:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

Мағлуб бўлганимизга ўзимиз айбдормиз. Мағлубиятдан сўнг фикр билдириш ҳам оғир. Ўзи бу мавсум тушунарсиз вазиятларда кўп очко йўқотдик. Бу футбол. Бугун вазият шундай бўлди ва мағлуб бўлдик.

– АГМК охирги ўйинларда асосан сўнгги 20 дақиқада гол уриб, ғалаба қозониб келаётганди.  Рақибнинг бу жиҳати ўрганилмаганмиди? Футболчилар дурангга ҳам розидек ўйнашди.

– Рақибга иккита гол совға қилдик. Қолаверса, АГМК захира ўриндиғи узун, захирадан тушаётган тажрибали футболчилар бундай хатоларни кечиришмайди. Ташаббусга эга бўлдик, аммо ўзимизга ўзимиз қийинчилик туғдириб ҳисобда ортда қолавердик. Қайтараман, АГМКда захирадан тушганлар ўйинни кучайтиришди.

– Жамоанинг ҳимоя ва ҳужум чизиғадаги ҳаракатларини тушуна олмадим. Клубнинг ички муҳити қандай?

– Тўғри айтдингиз. Бизда ички муаммолар кўп.  Ўтган йилдан буён муаммолар бор, ҳалигача бу нарса ҳал бўлгани йўқ. Бу ҳақида гапириш қийин.

– Россия матбуотида Жасур Жалолиддинов "Бунёдкор"га қайтиши ҳақида ёзишмоқда. Бизда трансфер ойнаси ёпилган. Бу қандай амалга ошади? У қайтадими?

Биз уни рўйхатдан ўтказа оламиз. Регламентга кўра хориждаги ўзбекистонлик футболчиси юртимизга қайтса, исталган пайтда рўйхатдан ўтказа оламиз.  Уни рўйхатдан ўтказамиз ва ўйин амалиётига эга бўлади. Жалолиддинов "Локомотив"га кетишидан агар у ерда ўйнай олмаса, бу ерга қайтиб ўйнаши ҳақида гаплашиб олгандик.

– Ҳужум чизиғида Эркиновдан бошқа вариант йўқми?

– Агар бўлганида майдонга туширардик. Агар жамоада барча ёш футболчилар бўлса қийин, тажрибали ўйинчилар ҳам бўлиши керак. Агар академиямизда яхши ҳужумчи бўлганида уни асосий таркибга киритардим. Ҳаракат қилган футболчиларни асосий жамоага таклиф қиламиз.

–  Баҳодир Пардаев иккита ўйиндан буён қайдномада ҳам кўрмаяпмиз?

– Футболда кучилар ўйнайди. Пардаев айни пайтда рақобатда ютқазмоқда.

– Нима учун Анвар Ғофуров майдонга тушмади?

–  Унинг ёши анча катта. Бугунги тактикамизда Ғофуровни ўйнатиш нотўғри бўларди.

– "Бунёдкор" учун Суперлига муҳимми ёки Ўзбекистон Кубогими?

– Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Мақсадимиз Суперлигада чемпион бўлиш ва Кубокни қўлга киритиш. Ўйлашимча 14та клубнинг барчаси ўз олдига шундай вазифа қўяди, лекин якунда битта клуб чемпион бўлади.

– Эшитишимизга қараганда жамоа молиявий муаммолар сабаб жамоа ҳатто ўтган турда "Машаъл"га қарши ўйинга боришни ҳам истамаган экан. Бундай вазиятда футболчиларни қандай руҳлантираяпсиз?

– Ҳа шундай вазият бўлганди. Одамларга тушунтириб бўлмайдиган нарсаларни тушунтиряпман. Руҳлантириш учун сўзларим ҳам қолмаяпти. Бу фақат менга керак эмаску. Яшайверсак кўраверамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:10, 22.09.2020.
Ўқилди: 4309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.