УЕФА йиғилишида ташкилот ижроия қўмитасининг якуний таркиби шакллантирилди, деб хабар берилмоқда УЕФА расмий сайтида.
60 йил ичида биринчи марта УЕФА раҳбариятида Россия вакили бўлмайди. Сергей Фурсенко УЕФА ижроия қўмитасида охирга марта Россиядан аъзолик қилган вакил бўлади.
УЕФА ижроия қўмитаси таркибига Анхель Мария Вильяр Льона (Испания), Григорий Суркис (Украина), Петер Жийерон (Швейцария), Давор Шукер (Хорватия), Фернанду Гомеш (Португалия), Шандор Чаньи (Венгрия), Борислав Михайлов (Болгария)лар киритилди.
Йиғилишда УЕФА президенти лавозимига Мишель Платини қайта сайланди. Бу машҳур француз ташкилот раҳбари лавозимига ягона номзод бўлди. У учинчи маротаба тўрт йиллик муддатга сайланди.