Кириш Регистрация

"Тоттенҳэм" - "Болтон" баҳси якунига етмай тўхтатилди

Баҳо:
+ | -

Бундан бир неча дақиқа аввал Англия кубоги чорак финалида майдонга чиққан "Тоттенҳэм" ҳамда "Болтон" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етмай тўхтаб қолди.

BBCнинг маълум қилишича, учрашувнинг биринчи бўлими якунига етаётган бир пайтда, меҳмонлар ярим ҳимоячиси Фабрис Муамба ҳушини йўқотиб майдонга қулайди. Тезда етиб келган жамоа врачлари эса уни ҳушига келтиришга ҳаракат қилишди ва футболчини тўғри касалхонага олиб кетишди.

Ўйин бош ҳаками эса баҳсни давом эттирмасликка қарор қилган.

"Болтон" футболчисининг айнан нима сабабдан ҳушини йўқотганлиги сабаби ноъмалум. Аммо, бир қатор Британия нашрлари касалхонада унинг юрагини жарроҳлик амалиётига тайёрлашаётганини айтишмоқда.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 23:53, 17.03.2012.
Ўқилди: 8924 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.