Кириш Регистрация

Балотелли яна автоҳалокат содир этди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Марио Балотелли шаҳар марказидаги кўчалардан бирида автоҳалокатга учради. У ўзининг оқ рангли Bentley автомашинасида Vauxhall Corsa  русумли автомобиль билан Медлок кўчасида тўқнашган.

Футболчининг ўзи ҳеч қандай жароҳатланмаган, лекин у билан бирган машинада бўлган аёл  йўловчи ҳар эҳтимолга қарши шифохонага жўнатилган. Унинг клуби ҳам ушбу автоҳалокат содир бўлганлигини тасдиқлади. Клуб расмийларининг айтишича ушбу воқеада Балотеллининг айби йўқ ва иккинчи автомашина ҳайдовчиси билан ҳеч қандай жанжалга бормаган.

Айрим манбаларнинг қайд этишича, воқеа пайтида футболчига ҳеч нарса бўлмаган ва у машинадан тушиб воқеани томоша қилиб турганларга кулиб, ҳазиллашишга ҳам улгурган. 
Воқеа жойига етиб келган полиция ходими: "5 апрель куни соат 3:15 да Манчестр шаҳри, Медлок кўчаси яқинида автоҳалокат содир этилганлиги ҳақида қўнғироқ бўлди ва биз воқеа жойига етиб келганимизда, икки машина тўқнашиб кетгани лекин, ҳеч ким жароҳатланмаганлиги гувоҳи бўлдик. Ҳар эҳтимолга қарши бир йўловчи аёлни шифохонага жўнатдик. Тергов ишлари давом этмоқда", - деган.

Воқеа гувоҳи: "Ҳаммаси жуда тез рўй берди. Corsa машинаси бурилмоқчи бўлиб ҳаракатланаётган эди, аммо улгуролмай қолди ва оқ  Bentley нинг йўлига туриб қолди. Гарчи Bentley тўхташга ҳаракат қилган бўлса ҳам улгурмади ва автоҳалокат содир бўлди".

Манба: menmedia.co.uk

Футболчининг 2010 йил август ойида ҳам автоҳалокатга учрагани ва мана шундай воқеалар иштироки бўлиб қолаётганлиги ҳақиқатдан ҳам унинг "Why always me?" деган савол устида яхшилаб бош қотириши кераклигини англатмоқда. Баъзи инглиз нашрлари эса уни Mario Crashotelli деб аташмоқда. (Crash – инглизча "тўқнашув")

Киритилди: 23:45, 05.04.2012.
Ўқилди: 7568 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.