Франциянинг "Лион" клуби ҳужумчиси Бафетимби Гомис, Франция кубоги ярим финал баҳсида, "Газелек Аяччо" (3-дивизион вакили) клубига кечган баҳсдаги ножўя қилиғи учун Франция Футбол Федерацияси томонидан жазоланиши мумкин.
Аммо футболчининг ўзи барча айбловларни рад этмоқда. Гомис ўша ўйинда ўйин сўнгида киритган голидан сўнг, Аяччолик мухлислар ўтирган трибунага бориб, голни нишонлаган ва уларга қарата бир иккита ножўя имо-ишоралар қилган эди.
"Аяччо" клуби мухлислари бутун ўйин давомида тўп менга келиб тушиши билан увиллашар ва ҳар хил бўлмағуp овозлар чиқаришди. Бир вазиятда менга трибуналардан банан ҳам отишди. Буни ўйин ҳаками ҳаи кўрди ва ён дафтарчасига ёзиб қўйди", дейди футболчи.
"Тўғри, мен ўйин оҳирида бироз эъхтиросларга берилдим, мен ўзимнинг ака-укаларимни ҳам кўз олдимга келтирдим. Аҳир мен фақат ўзимни ҳимоя қилдим. Мен қўлимни қулоқларимга қўйиб "Сизларни эшитмаяпман" қабилида голни нишонладим. Лекин мен кўп голларимни шундай нишонлайман" - дейди Гомис Canal+ га берган интервьюсида













