Кириш Регистрация

Жон Терри: "Биз муносиб бўлган финални ўтказиб юбораётганимдан таассуфдаман"

Баҳо:
+ | -

"Челси" сардори Жон Терри ЕЧЛ жавоб учрашуви (2:2)да ўзининг майдондан четлатилишини изоҳлаб ўтди.

"Такрорий лавҳада бу чиройли кўринмайди, биламан. Лекин мен шунчаки оёғимни кўтарган эдим. Бахтимга, мени яқиндан танийдиганлар ва биладиганлар бундай ишни ҳеч қачон атайлаб, қасддан қилмаслигимни жуда яхши билишади.

Жамоадошларимни жуда қийин аҳволда қолдирганимни тушуниб турибман. Мен улардан кечирим сўрадим, энди эса "Челси" мухлислари ҳам мени кечиришларини хоҳлардим.

Яна такрорлайман, видеода бу қизил қарточкага лойиқ ҳаракатдек кўринади, лекин ўша лаҳзада саросимага тушиб қолган эдим. Таассуфки, биз муносиб равишда йўл олган финал ўйинида майдонга туша олмайман", — де Терри сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC.

Манба: sports.ru
Киритилди: 02:52, 25.04.2012.
Ўқилди: 6421 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.