The Telegraph нашрининг хабар беришича, «Арсенал» клуби стадионининг музейида жамоанинг афсонавий футболчиси Денис Беркампга ҳайкал қўйилар экан.
Манбада айтилишича, бу иш келаси мавсум бошланиши олдидан амалга оширилади. Хабарингиз бор, бунгача «Арсенал»да Тони Адамс ва Терри Анриларга ҳайкал ўрнатилган эди.