Италиянинг «Интер» клуби ҳужумчиси Антонио Кассано жамоа машғулотлари пайтида бош мураббий Андреа Страмаччони билан урушиб қолди.
Жанжал ечиниш хонасида бошланган ва иккаласи ҳам баланд овозда айтишиб, вазият муштлашув даражасига етган. Мураббий ва футболчини футболчилар келиб ажратиб қолишган.
Бугун муаммо юзасидан чиққан ушбу жанжални ўрганиш ва сабабини аниқлаш мақсадида Массимо Мораттининг футболчи ва мураббийлар билан учрашиши кутилмоқда.