Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Икер Касильяс кеча 2020-йилги Олимпиада ўйинлари мезбонини аниқлаш маросимида қатнашчиларнинг бири тепган пенальтини бартараф этди.
Испания матбуотида айтилишича, футболчи клуби таркибида ҳам тўлиқ машғулотларда қатнашмоқда.
Испания терма жамаоси сардори 23 январдан буён майдонга тушгани йўқ. У Испания кубоги доирасидаги «Валенсия»га қарши баҳсида бармоғини синдириб олган эди.